Latest news

12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   3 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  1 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  24 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  13 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  17 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  3 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  3 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   43

Зиданнинг асосий 4 қоидаси News

Зиданнинг асосий 4 қоидаси

Зинедин Зиданнинг 4та қоидаси "Реал" билан муваффақиятга эришишда ёрдам берди.

"Қироллик клуби"нинг янги устози ҳам "қаймоқранглилар" билан ишлашда бу қоидалардан фойдаланса керак.


     1. Жамоа - бу оила. Зидан "Реал" кийиниш хонасига хотиржамлик ва футболчиларга ишонч олиб келди. Аҳиллик ҳақида ҳамма билса керак. Зидандан аввалроқ "Қироллик клуби"да ишлаган Жозе Моуриньо даврида ҳамжиҳатлик йўқ эди.

     2. Ротациялар. Зиданнинг ротациялари кўп мақсадларга қаратилган эди. Биринчидан, янги жуфтликлар яратилди, ёшлар керакли ўйин амалиётига эга бўлди. Иккинчидан, ўзгаришлар туфайли футболчилар ҳар бир ўйинда майдонга тушишга тайёр эди. Учинчидан, бу биринчи қоидага боғлиқ. Футболчилар майдонга тушиб ўйин амалиётига эга бўлади ва жамоа ичидаги атмосфери кескинлашмайди, чунки ҳамма ўзини "Реал"нинг бир қисми сифатида ҳис қилади.

     3. Футболчиларнинг ривожланиши ва ўсиши. "Реал"га 1 млн. евро эвазига келган Лукас Васкес Зидан даврида энг кўп майдонга тушадиган ва "қутқарувчи" вазифасини бажарадиган (айниқса 16/17 мавсумда) футболчига айланди. Касемиро замонавий футболнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири бўлди, Асенсио ўзининг потенциалини кўрсата бошлади. Навас ва Карвахалда ҳам ўсиш кузатилди.

     4. Роналдунинг таътили. Португалиялик Испания Кубогида деярли ўйнамади ва барча учрашувларда майдонга тушган ягона турнир Чемпионлар лигаси бўлди. Бу тактика Роналдуга мавсумнинг ҳал қилувчи палласида яхши формада бўлиш имконини берди. Форварднинг ёши ва жойдаги ўзгариш Криштианунинг голлик статистикасига ижобий таъсир кўрсатди ва бу Зиданнинг хизмати.

"Реал" аҳиллигига салбий таъсир кўрсатган биргина футболчи бўлди. Гарет Бэйл. Зидан кетганидан сўнг уэльслик хатто у билан хайрлашишни ҳам истамади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Бэйл "Реал"нинг янги бош мураббийи учун муаммо бўлмайди.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика