Latest news

20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  16 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  30 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Зидан истеъфога чиқарилиши мумкин. Унинг ўрнига номзодлар ҳам тайёр (As) News

Зидан истеъфога чиқарилиши мумкин. Унинг ўрнига номзодлар ҳам тайёр (As)

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийини алмаштириш ҳақида ўйлаяпти.

As хабарига кўра, раҳбариятнинг бундай қарорига клуб мавсумни бўш бошлагани, "Кадис" (0:1) ва "Шахтёра"дан (2:3) қабул қилиб олинган мағлубиятлар сабаб бўлган.

Айни пайтда Зинедин Зиданнинг ўрнига 2 та номзод кўриб чиқиляпти – "Тоттенхэм"нинг собиқ устози Маурисио Почеттино ҳамда "қироллик клуби" афсонаси Рауль (Мадрид клубининг ёшлар жамоаси бош мураббийи).

"Реал" президенти Флорентино Перес жамоани бошқариш учун идеал вариант сифатида Раулни кўрсатяпти. Бироқ, қолган мутасаддилар 43 ёшли мутахассис бу лавозим учун тайёр эканига шубҳа қилмоқда.

Почеттино эса анчадан буён жамоасиз ва ишга қайтишни жуда хоҳлаяпти. Аргентиналик мураббий вариантининг "Реал"га ёқмайдиган томони шундаки, у узоқ муддатлик шартнома тузишни истайди, шунингдек, "қироллик клуби" тизимига мос тушмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" кейинги ўйинини 24 октябрда "Барселона"га қарши ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика