Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"
06 aug 01:30
News
Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" – ОКМК (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Заид Таҳсин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Яхши ўйин ўтказдик, айниқса иккинчи бўлимни самарали ўтказдик. Рақибдан устун эдик. Ўйинни назорат қилдик. Ўтказиб юборилган голларни кўрган бўлсангиз, рақиб стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиб кетди. Бундай хатолар устида кўпроқ ишлашимиз керак. Келгусида барча камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Олдинда муҳим ўйинлар кутиб турибди.
"Пахтакор" Ўзбекистондаги энг нуфузли ва улкан клуб ҳисобланади. Ушбу жамоа аъзоси бўлиш нафақат мен, балки ҳар бир футболчи учун шараф. Иншааллоҳ, масъулиятни оқлашга ҳаракат қиламан", деди ироқлик футболчи.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments