"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин
06 jan 21:25
News
"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Ювентус" ҳужумчи Федерико Кьезани "Ливерпул"дан яна сафига қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Туринликлар 28 ёшли футболчининг трансферига қизиқиш билдирган, бироқ музокаралар ҳозирча бошланғич босқичда. Қарор "Ливерпуль" клуби ва футболчининг позициясига боғлиқ бўлади.
Кьеза 2020 йилнинг октябридан 2024 йилнинг августигача "Ювентус" сафида тўп тепган, шундан сўнг "Ливерпул"га ўтган. 2025/26 йилги мавсум у мерсисайдликлар таркибида 20 ўйинда қатнашиб, 469 дақиқа майдонда бўлган, 2 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt портали Кьезанинг трансфер қийматини 18 млн еврога баҳоламоқда.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Comments