Latest news

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  6 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  1 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  23 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  85 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1013 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

Юран: “Ўзбекистонда танишларим бор, Ўрунов ёши ҳақида менга кўпчилик айтган” News

Юран: “Ўзбекистонда танишларим бор, Ўрунов ёши ҳақида менга кўпчилик айтган”

“СКА-Хабаровск” устози Сергей Юран “Спартак” аъзоси Остон Ўрунов ҳақида айтган сўзларига изоҳ берди.

У “Матч Премьер” эфирида Ўруновнинг ёши паспортида кичрайтириб ёзилганига шама қилиб, у 4-5 ёшга катталигини айтганди.

“Бу ҳақда менга кўпчилик айтган. Ўзбекистонда танишларим, мураббийлар бор. Гаплашиб турамиз. Улар кўпроқ нарсани билар эҳтимол. Шу билан бирга айтмоқчиман: кеча аниқ бир рақамни айтганим йўқ – у 5 ёки 10 ёшга катта. Бироқ, буни 100 фоизга тасдиқлай олмайман.

Шунчаки, Ўрунов “Спартак”га ўтганида, менга қўнғироқ қилишди: “Эшит, у 19 ёшда эмас. Бу Ўзбекистонда маълум бўлган фактдир". 

“Нима, катта ёшдами ёки бошқа?”, дея аниқлаштирдим, улар менга: “Ҳа, бироз каттароқ”, деб жавоб қилишди. Умуман олганда, одамлар ушбу трансфердан ҳайрон бўлди. Қуйидаги каби “Спартак” қаерга қарамоқда – бу кучайиш эмас!

Нега уни сотиб олиш учун 2 млн тўланганига тушунмаяпман? Нима, “Спартак” мактабида 19 ёшли тарбияланувчилар йўқми? Ўрунов – яхши футболчи. Бироқ, ҳозир у “Спартак” даражасида эмаслиги аниқ”, дейди Юран.

Rating: -103   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика