Latest news

21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  1 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  3 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7

Ёшлар лигаси тўпурари Шоҳруҳ Маҳмудхожиев билан интервью News

Ёшлар лигаси тўпурари Шоҳруҳ Маҳмудхожиев билан интервью

Ёшлар лигасида "Пахтакор" таъқибчиларидан жуда катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.

Ёш "шерлар" кейинги турда ғалаба қозонишса муддатдан аввал чемпионликни расмийлаштириб қўйишади. Бугунги кунда Ёшлар лигаси тўпурарлар пойгасида айнан "Пахтакор" клуби ҳужумчиси Шоҳруҳ Маҳмудхожиев пешқадамлик қилмоқда. 20 ёшли футболчи 27та турда рақиблари дарвозасига 18та гол уришнинг уддасидан чиқди. Маҳмудхожиев сўнгги пайтларда асосий таркиб билан машғулотлар ўтказмоқда ва Суперлигада майдонга тушишга ҳам улгурди. Биз ёш тўпурар билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

ФУТБОЛГА КИРИБ КЕЛИШ ВА "ПАХТАКОР" АКАДЕМИЯСИ
Наманган вилояти Чуст шаҳрида туғилганман. 7 ёшимда дадам Тошкентга, "Пахтакор" академиясига олиб келганлар. Дадам Маҳмудхожиев Зокиржон  ҳаваскор футболчи бўлганлар, иккинчи лигада "Чуст" сафида ўйнардилар. Ўзлари бу ниятга эриша олмаганлари учун мени профессионал футболчи қилишга астойидил бел боғлаганлар.  "Пахтакор"даги биринчи мураббийим Еремеев Ленур Эркинович эди. Бу инсондан жуда кўп нарса ўрганганман. Ҳали ҳамон мураббийим билан кўришиб турамиз. Ҳозиргача ўз маслаҳатларини бериб келадилар. Бундан ташқари академияда Анвар Ҳафизов ва Рустам Қурбонбоев қўл остида икки йил ўйнаганман. "Пахтакор" академиясига тахминан 50-60 нафар бола кўрикдан ўтиш учун келишган. Нормативларни бажарган тўрт нафар футболчини олиб қолишган. Улар орасида мен ҳам бор эдим. Шундай қилиб "Пахтакор"даги фаолиятим бошланган. Академияда Улуғбек Абдуллаев ("Локомотив") ва Савелий Абрамов ("Қўқон-1912") каби футболчилар билан катта бўлганман. Яна кўп футболчилар бугунги кунда Суперлигада ёшлар лигасида ўйнаб келишмоқда.

Академияни тамомлаганимдан сўнг ёшлар жамоасига эмас "Пахтакор-2"га ўтганман. Бу жамоа биринчи лигада иштирок этар эди. Бош мураббий Жасур Абдураимов эди. "Пахтакор-2"да бир йил ўйнагандим. 2015 йил январь ойида ПФЛ кубоги мусобақасидан кейин мени ёшлар жамоасига қабул қилишганди. 17 ёшимдан бошлаб Илҳом Мўминжонов ва Владимир Андреев қўл остида "Пахтакор" ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилишни бошлагандим.



ЎСМИРЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида 2014 йил сентябрь ойида Таиландда Осиё чемпионатида иштирок этганман. Ўшанда жамоамизни Александр Мочинов бошқарарди. Гуруҳдаги илк ўйинда Непал билан кутилмаганда дуранг ўйнадик. Иккинчи турда мусобақа фаворитларидан бири КХДРни 3:2 ҳисобида мағлуб этгандик. Охирги турда Кувайтни 4:2 ҳисобида таслим қилгандик. Гуруҳда биринчи ўрин билан чорак финалга йўл олганмиз. Сурияга қарши ўйинда ғолиб бўлган жамоа ярим финал билан биргаликда Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритарди. Ўша учрашувда олдин кучли, жуда кучли ёмғир ёқди. Хатто ўйинни бекор қилишлари мумкин эди, белгиланган вақтда 1 соат ўтиб барибир учрашув ўтказишга қарор қилишди. Рақибнинг ҳар бир тепган зарбаси голга айланаверди ва 55-дақиқада ҳисоб 0:5 эди. Ёмғир ёғди, об-ҳаво ноқулай келди деганлар кўп бўлди. Аммо бу баҳона бўла олмайди. Чунки Сурия ҳам худди ўша майдонда, худди ўша ёмғир остида ўйнаганди. Биз рақибга жисмонан ютқазгандик. Захирадан майдонга тушиб иккита гол ургандим, бироқ жамоадошларим ютқазиб бўлишганди. Биз Жаҳон чемпионатига чиқа олмадик. Мочинов кийим алмаштириш хонасига кириб ҳеч кимга қаттиқ гапиргани йўқ, йигитларга ўйин учун раҳмат айтганди.

ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ ҲАҚИДА

2016 йил октябрь ойида Баҳрайнда ўтган U-19 Осиё чемпионатида ҳам қатнашгандим. Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жуда кучли эди. Ҳар бир позицияга икки нафардан тенг кучли футболчи бор эди. Захирадан ўйинга ким тушса ҳам ўйин суръатини бузиб қўймасди. Жасур Абдураимов мусобақа олдидан жамоа олдига чемпионлик вазифаси қўйилганини айтганди. Жамоада тартиб жуда кучли эди. Осиё чемпионатида илк ўйин Тожикистонга қарши жуда қийин ўтган. Биринчи гол ўтказиб юбориб якунда иккита гол уриб иродали ғалабага эришгандик. Сўнгра Австралияни 3:2 ҳисобида таслим қилгандик. Ўйин давомида 3:0 ҳисобида олдинда бориб туриб бир киши кам бўлиб қолгандик. Сўнгги турда Хитой билан дуранг ўйнагандик. Чорак финалдаги рақибимиз Эрон эди. Учрашув ғолиби Жаҳон чемпионати йўлланмаси соҳиби бўларди. Бу сафар ҳам худди Сурия билан ўйин сценарийси такрорланди десак бўлади. Эрон ҳимояни мустаҳакамлаб 3 ёки 4 марта ҳужум қилди ва иккита гол урди. Улар тактик томонлама бизни мағлуб этишганди. Ўша жамоамизда Жасур Яхшибоев, Азиз Ғаниев, Бобур Абдихолиқов, Хожиакбар Алижонов, Ислом Қобилов, Достон Иброҳимов ва қатор бошқа футболчилар ўйнашарди.

ШОТА АРВЕЛАДЗЕ ҲАҚИДА

У профессионал мураббий. Ўз ишининг устаси деб ҳисоблайман. Машғулотлар вақтида, амалиёт вақтида хатто майда нарсаларга ҳам урғу беради. Ўзи зўр футболчи бўлган. У техника жиҳатдидан, фикрлаш бўйича жуда кучли ўйинчи эди. Машғулотлардан сўнг ҳужумчилар билан алоҳида ишлайди. Арвеладзе келгач "Пахтакор"нинг машғулотлари Европа стандартига мос тарзда ўтмоқда. Бу йилги мақсадимиз чемпион бўлиш ва кубок финалида ғолиб бўлиш.



ДЕБЮТ
"Пахтакор" асосий таркибидаги дебютим ўтган йил "Локомотив"га қарши баҳсда бўлганди. "Пахтакор" стадионида бўлган учрашувнинг охирги 5 дақиқасида майдонга тушгандим. Афсуски дебютим омадсиз чиққан ва биз ютқазиб қўйганмиз. Бу йил Шота Арвеладзе қўл остидаги дебютим "Насаф" билан учрашувда бўлди. Барча футболчида илк ўйинда ҳаяжон бўлади. Аммо тезда барчаси ўз ўрнига тушиб кетди.

ЁШЛАР ЛИГАСИ ҲАҚИДА
Биласизми, ёшлар лигаси ҳам қизиқарли кечади. Чунки бу ерда ёш футболчилар, кучи кўп, иштиёқи баланд. Ҳар бир тўп учун кураш кетади. Суперлигада эса деярли барча профессионал футболчилар ўйнайди. Тактик ўйин кечади, Ёшлар лигасида эса шиддатли баҳслар бўлади. Бу лигада гол уриш ҳам осон эмас. Айни пайтда тўпурар бўлиб турганимдан албатта хурсандман, мавсум охирида ҳам тўпурар бўлишга ҳаракат қиламан.

ФУТБОЛДАГИ КУМИРИ
Ёшлигимдан менинг кумирим Роналдиньо. Чунки у футболни фақат мухлислар учун ўйнаган. Футболдан завқ олиб ўйнаган футболчи бу Роналдиньо эди. Тўғри унинг фаолияти узоқ давом этмади. Тўртта ёки бешта "Олтин тўп" олмади. Лекин қайси клубда ўйнаса ҳам уни мухлислар севишарди. "Барселона"да "Реал"га қарши "Сантьяго Бернабеу" стадионида иккита гол урганди ва мезбон жамоа мухлислари Роналдиньога қарсак чалганди. Шу ҳолатнинг ўзи унинг қанчалик буюк футболчи бўлганини исботлаб турибди.  


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика