Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  11 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Ёрқин Назаров офсайддан урилган гол ҳақида: "Ўйин тугади, ҳисоб эса ўзгармайди" News

Ёрқин Назаров офсайддан урилган гол ҳақида: "Ўйин тугади, ҳисоб эса ўзгармайди"

"Турон" жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди (1:2).

"Бунёдкор" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Умуман олганда қизиқарли ўйин бўлди. Охирги дақиқагача кураш кечди. 90+5 дақиқада дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Омад кўпроқ "Бунёдкор"га кулиб боқди",- дейди Ёрқин Назаров. 

- "Бунёдкор"нинг биринчи голида ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Ўша вазиятни такроран кўрдингизми?

- Ҳозир йигитлар кўриб чиқишди. Видеода офсайд бор эканлиги кўринди. Нима ҳам қиламиз, гол бўлди. Ўйин тугади, ҳисоб ўзгармайди. Уч очко рақибга ўтиб кетди. Бу борада ҳеч нарса, дея олмайман. Бу билан бизга ҳеч қандай фойдаси йўқ. Навбатдаги ўйинларга тайёрланамиз. Осон ўйинларни ўзи йўқ. Очко олиш осон бўлмаяпти. 

- Кетма-кет 3та учрашувда бир хил таркибдан фойдаланган эдингиз. Бугун эса айрим ўзгаришларга қўл урдингиз?

- "Сурхон" билан учрашувни таҳлил қилиб чиқдик. Бир нечта футболчиларга ҳордиқ бериб, бошқа футболчилардан фойдаландик. Кимдир ишончни оқлади. Уларни кўриб олдик. Шунга қараб таркибни танлаймиз. Уларнинг кўпи ёш футболчилар. Барқарорлик етишмайди. Бугун қўйган таркибимиздаги йигитлар охиригача курашди. 

- Ҳумоюн Муртозаевни ўйини ўхшамади. Шунга қарамай алмаштирмадингиз...

- Уни алмаштирмоқчи ҳам бўлдик. Иккинчи бўлимда Файзулло Жуманқўзиев жароҳат олди. Катта ҳажмдаги ишни қилмаган бўлса ҳам кўрдингиз охиригача хавфли вазиятларда иштирок этди. 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика