Latest news

08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  0 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  2 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  30 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  54

Йорн Андерсен: "Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга" News

Йорн Андерсен: "Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга"

Гонконг U-23 бош мураббийи Йорн Андерсен Осиё ўйинлари доирасида 3-ўрин учун ўтказилган Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар қўлларидан келганини бажаришди. Ярим финал ва учинчи ўрин учун баҳс учун ўтказилган ўйин шуни кўрсатдики, Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга. Иккала рақибга қарши биринчи бўлимларда деярли тенгма-тенг ҳаракат қилдик. Камчиликларни тузатиш борасида ҳаракат қиламиз.

Кучли жамоаларга қарши бутун ўйин давомида тенгма-тенг ҳаракат қилиш қийин, шогирдларим 90 дақиқа давомида кучини сақлай олмади. Жамоа ҳали бутун ўйин давомида тез ва шиддатли ўйин ўтказишга қодир эмас.

Осиёнинг етакчи жамоалари билан рақобатлашиш учун Гонконг Суперлигаси юқори интенсивликка эга бўлиши, маҳаллий футболни ривожлантириш ҳамда футболчиларга яхши маош тўлаш лозим.

Жамоани жуда кўп мухлис қўллаб-қувватлади. Гонконг футбол ассоциацияси ҳам ҳар томонлама кўмак берди. Мамлакатда футбол ривожланмоқда.

Гонконг учун тўртинчи ўрин тарихий натижа саналади. Кучли жамоаларга қарши тавофут қисқарди. Келгусида юқори даражага чиқиш учун астойдил ҳаракат қилишимиз лозим. Бунга фақат мамлакат чемпионати даражасини ошириш орқали эришиш мумкин. Сўнгги икки ўйиндаги мағлубиятга қарамай, шогирдларимдан кўнглим тўлди", – деди германиялик мутахассис.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика