Latest news

15:00Суперлига. Барча учрашувлар натижаси бир саҳифада  17 14:49ФИФА ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза топширган мамлакатга тарихдаги энг юқори баллни қўйди  2 13:47Суперлиганинг 26-турида майдонга тушмайдиган футболчилар ва расмийлар  2 13:26Аморим: "Эвертон"га қарши баҳсда ротация қилишимиз керак"  12 12:25Нико Уильямс: "Францияга қарши баҳсдан аввал ҳаяжонда эдим, Ямал эса йўл бўйи ухлаб кетди"  4 11:45Пети ПСЖ ҳақида: "ПСЖни ўйинларини томоша қилиш зерикарли"  0 11:35Санжар Турсунов: "Фаолиятимни ҳали тугатганим йўқ"  4 11:13"Бу ўйинда ҳар қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин, Наманганда кимнинг парвози баланд бўлади?" — Суперлига финиши олдидан мутахассис фикри  5 11:05«Ливерпуль» Трентга ўринбосар топиб қўйди  1 10:42Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими?   2 10:40ESPN «Барселона»нинг барча даврлардаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  18 10:08Келаси ёзда энг кўп маош олувчи номи ўзгариши мумкин. Ҳозирги рекорд Роналдуга тегишли  4 09:36«Манчестер Сити» қишда Родрини ўрнини босиш учун кимни сотиб олиши маълум  1 09:06Погба фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин  3 08:31Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  8

Йорн Андерсен: "Бугунги натижа биз учун ёмон эмас. Бир кун келиб, Ўзбекистон даражасига чиқамиз" News

Йорн Андерсен: "Бугунги натижа биз учун ёмон эмас. Бир кун келиб, Ўзбекистон даражасига чиқамиз"

ЖЧ-2026 саралаши 2-босқичидан ўрин олган Ўзбекистон — Гонконг учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Йорн Андерсен матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Жамоамиз бугун қўлидан келган барча ишни қилди. Икки бўлимда ҳам стабил ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик, бироқ иккинчи бўлимнинг дастлабки беш дақиқасидан сўнг ўйин тизгинини қўлдан чиқардик ва Ўзбекистон жуда кўп имкониятга эга бўла бошлади. Биз юқори прессинг қилишимиз керак эди, аммо рақиб бу режани буза олди. Ўзбекистоннинг кучли ўйинчиларидаги маҳорат учрашувда катта рол ўйнади. Бугунги натижа биз учун ёмонмас, деб ўйлайман. Биз ҳаракат қилдик. Рақибни жуда кучли деб эътироф этиш жоиз. 

- Гонконгга бош мураббий этиб тайинланганингиздан сўнг жамоанинг натижалари яхшилана бошлади. Ҳатто даража жиҳатдан Хитойга яқинлашиб қолди. Бу Гонконгнинг прогрессиясими ёки Хитойнинг дегратациясими?

- Қийин савол. Мен келгач, жамоа кучайишга эришди, деб ўйлайман. Хитой ҳақида ҳеч қандай фикр билдира олмайман. 

- Охирги икки ўйин натижасига кўра ҳафсалангиз пир бўлдими? Мазкур баҳсларда жамоа қандай муаммога дуч келди?

- Жамоамиз ўйинидан жудаям ҳафсалам пир бўлди. Икки ўйинда икки жамоанинг даражасини кўрган бўлсангиз керак. Осиё кубогида жамоани шакллантиришга ҳаракат қилдик ва буни уддасидан чиқдик. Аммо орадаги вақт даражамизни йўқотишимизга сабаб бўлди. Яна бир жиҳат, биз барча ўйинчиларни бу ерга олиб кела олмадик. Бу ҳам натижага таъсир ўтказди. Гонконг каби кичик футбол давлати барча легионер ўйинчилари билан Ўзбекистонга келганида, балки бошқача натижа бўларди. Биз кўпгина бразилиялик ўйинчиларни олиб кела олмадик. Бугун барча шогирдимдан қониқиш ҳосил қилдим. Натижа адолатли бўлди, деб ўйлайман. 

- Гонконг жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан мосуво бўлди. Қайси жиҳатларни ривожлантириш керак?

- Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. Ҳимоямиз мустаҳкамланиб бормоқда, бироқ бизни қийнаётган жиҳат ҳужум ташкил этиш бўлиб қолмоқда. Бугун Ўзбекистон олд позицияларда эркин ўйин намойиш этди. Ўйлайманки, бир кун келиб биз ҳам шундай даражага чиқа оламиз. Олдимиздаги вазифа — Осиё кубогига тайёргарлик кўриш. 

- Ўзбекистонга ташриф буюрган гонконглик мухлислар ҳақида фикр билдирсангиз...

- Гонконглик мухлисларни бундай катта стадионларда кўриш ёқимли. Уларга нафақат Ўзбекистон, балки Эрон, Бутан ва Қатар майдонларида ҳам жамоани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдираман. Бу бизга қўшимча куч бағишлайди.

- Гонконг жорий йилда халқаро ўйинларда иштирок этиш имкониятини бой берди. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Биз ушбу даврда ҳам ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳаракат қиламиз. Биз ўзимиз тенги жамоаларга қарши ўйнасак, кучая оламиз. Ўзимиздан кучли жамоаларга қарши баҳсларда ривожланиш кам бўлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика