Latest news

07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  8 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  130 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1

"Йигитларга мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди" — Нодир Элибоев News

"Йигитларга мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди" — Нодир Элибоев

Муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритган БМБ футзал клуби бош мураббийи Нодир Элибоев "Металлург" билан учрашувдан сўнг (14:0) фикрларини билдирди.

"Мураббийлар штабига ва бизни қўллаб-қувватлаган барча-барчага раҳмат! Биз ҳамжиҳатликда кучлимиз.

Рақобат яхши бўлди. Мавсум қисқа бўлгани учун ҳаммаси 1-турда ҳал бўлди. Асосий рақибларимиз илк турда бизга тўқнаш келиб қолди. Ўша куни бизга кўпроқ омад кулиб боқди. Қолган ўйинларда ҳам ўзимизга керакли натижага эришдик.

Ёш футзалчилар ҳар бир жамоага керак деб биламан. Негаки ёшлар ўсиб чиқса, бу клубга фойда келтиради. Шунда авлодлар алмашинуви ҳам осон кечади. БМБ бу йил бу нарсага жуда катта урғу бермоқда. Ўйлайманки, бу терма жамоага ҳам асқатади.

Бугун йигитларга ортиқча гап ва мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди. Чемпионлик таасуротларини осон қабул қилганимга сабаб чемпионат қисқа давом этганида бўлса керак. Йигитларга ва раҳбариятга раҳмат. Тўхташимиз керак эмас, бугунги кун – тарих. Энди Кубокка тайёрланишимиз лозим. 

Биз бу йилни мағлубиятсиз тугатмоқчимиз. Охирги ўйин биз учун муҳим. Мухлисларни чорлаб қоламиз ва шунга яраша мазмунли ўйин кўрсатамиз", – деди Нодир Элибоев. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика