Latest news

13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  5 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0

Япония U-23 жамоаси бош мураббийи Оива Го: "Минимум вазифамизни бажарганимиздан хурсандман" News

Япония U-23 жамоаси бош мураббийи Оива Го: "Минимум вазифамизни бажарганимиздан хурсандман"

Кеча U-23 Осиё кубогининг 3-тур баҳслари якунига етди ва унда Япония U-23 Тожикистон U-23 устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Япония U-23 жамоаси бош мураббийи Оива Го ҳамда ўйиннинг энг яхши футболчиси Даики Матсуока иштирок этишди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Биринчи ва иккинчи бўлимларда гол уруш учун жуда қулай имкониятлар яратдик. Аммо бу имкониятларнинг ҳаммасини ҳам голга айлантира олмадик. Минимум вазифамизни бажарганимиздан хурсандман.

- Жанубий Кореяга қарши қандай ўйин кўрсатиш ниятидасиз? Ҳужумкор ва очиқ футболми ёки ҳимоявий ва эҳтиёткорми?

- Кейинги босқичдаги рақибимиз Жанубий Кореялигини ҳозир сиздан эшитдим. Ҳозирча 3 кун вақтимиз бор ва бу вақт ичида биз ўз ўйинимизни таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар биз агрессив футбол кўрсатамиз. Сабаби, бу бизнинг ўйин услубимиз.

- Тожикистон билан ўйиндан олдин жамоангиз кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилганида, Тожикистон жамоасига ўйнашга имконият берармидингиз?

- Биз кейинги босқичга чиқиш чиқмаслигимиздан қатъий назар биз ҳужумкор ўйин кўрсатар эдик.

- Жанубий Кореяни қайси бир футболчиси асосий юлдуз деб ҳисоблайсиз?

- Ҳаммаси!

- Жанубий Корея ва Япония ўртасидаги учрашув бу жуда катта қарама-қаршилик, бу ҳақда фикрингиз?

- Бу учрашувга жуда катта этибор қаратилади. Ушбу қарама-қаршилик ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Даики Матсуоканинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Бугун яхши ўйин ўтқаздик ва кўп гол урдик. Бу мусобақада бизнинг мақсадимиз чемпион бўлиш. Ушбу мақсадга эришиш учун биз жамоамиз билан ҳар бир ўйинга максимал даражада эътибор қаратишимиз керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика