Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Япония аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин учрашув кутиб турибди" News

Япония аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин учрашув кутиб турибди"

Париж-2024 Олимпия ўйинларига иккинчи саралаш босқичи доирасида ўтказилган Япония - Ҳиндистон (7:0) учрашувидан сўнг Япония аёллар терма жамоаси жамоаси бош мураббийи Футоши Икеда матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугунги ўйин Олимпия учун биринчи қадам бўлди. Ўйин биз учун катта аҳамиятга эга эди. Футболчиларимдан кўнглим тўлди, уларнинг кўпчилиги бугун гол уришди. Майдон яхши ҳолатда эмаслиги учун бугун тезкор ўйин намойиш эта олмадик. Кейинги учрашувга қадар 3 кун вақтимиз бор. Машғулотларда кўпроқ ҳужум қилиш услубимизни ривожлантиришимиз керак. Кейинги учрашувлардаги рақибларимиз анча хавфли. Буёғига осон ўйинлар йўқ.

- Ҳиндистон каби зич ҳимояланадиган жамоаларга қарши ҳужум қилиш қанчалик қийин?

- Бизда кучли индивидуал маҳоратга эга футболчилар бор. 12 рақамли футболчимиз (Тагаши) бугун ажойиб ўйин ўтказди ва Ҳиндистон ҳимоя чизиғини ёриб ўтди. Унинг қанотидан уюштирилган ҳужумларнинг барчаси жуда хавфли бўлди.

- Японияда аёллар лигасида ўйнайдиган футболчилар билан легионерларнинг даражаси ҳақида гапириб ўтсангиз? Уларнинг даражасидаги фарқ катта эмасми?

- Маҳаллий футболчиларимиз бугун яхши ўйин ўтказишди. Европада тўп тепаётганлар ҳам яхши формада. Европада ўйнайдиган легионерларимиз йиғинга кечроқ қўшилишди. Улар ўртасидаги фарқ шунда холос.

- Кейинги учрашув Ўзбекистон терма жамоасига қарши. Ўзбекистон терма жамоасидан нималар кутмоқдасиз?

- Ўзбекистон мезбон жамоа ва уларга қарши ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Ҳар бир терма жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида яхшироқ ўйнайди. Кейинги учрашувгача бор йўғи уч кун қолди. Ўзбекистон ҳам бугун ўйнайди ва уларнинг ўйинини таҳлил қилиб чиқишимиз керак.

- Япония эркаклар терма жамоаси 2030 йилда жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишни мақсад қилганлигидан хабардормиз. Аёллар терма жамоасининг мақсадлари қандай?

- Бизда мақсад бўйича белгиланган вақт йўқ. Биз учун энг катта мақсад келажак учун база ташкил этиш. Ҳозир қилаётган ишларимизнинг натижасини келажакда кўрамиз. Ҳозирги режамиз эса дунёнинг топ жамоалари қаторига кириш.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика