Latest news

21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  2 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  17 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  64 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4

Янги “Олимпик” жамоасининг мавсумолди ташкилий масалалари муҳокама қилинди News

Янги “Олимпик” жамоасининг мавсумолди ташкилий масалалари муҳокама қилинди

Хабарингиз бор, футбол бўйича Олимпия терма жамоамизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олишини таъминлаш учун ҳозирдан амалий ишлар бошлаб юборилган.

Бу борада МОҚ кошида “Олимпик” жамоаси шакллантирилди. Бугун МОҚ ва ЎФА раҳбарияти, “Олимпик” жамоаси вакиллари ўртасида ташкилий масалаларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ раиси ўринбосари Сакен Полатов, «Пахтакор» футбол клуби бош директори Дмитрий Адисман, “Олимпик” ФК бош директори Алишер Полатов ва жамоа бош мураббийи Тимур Кападзелар иштирок этишди. 

Даставвал, Тимур Кападзе мавсумга олиб борилаётган тайёргарлик, жамоага жалб қилинган футболчилар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг МОҚ раиси мавсумнинг очилиш ўйинига тайёргарлик бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди. 



“Мавсум бошида жамоамизни таништириш учун матбуот анжумани ташкил қилсак. Қолаверса, илк уй учрашувини юқори савияда ташкил қилиш бўйича ҳам бир қатор дастурларни кўриб чиқишимиз лозим. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек футболининг ривожи учун ёш футболчиларни «Олимпик» жамоасига қўйиб юборишга рози бўлган бир қатор клубларимизга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчимиз. Асосийси, бизнинг ташаббусимизни ҳукуматимиз қўллаб-қувватламоқда”, – деди МОҚ раиси.


Шунингдек, суҳбат давомида жамоанинг вақтинчалик базаси жойлашадиган “ЖАР” спорт мажмуасининг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, унинг фойдаланилмаётган ҳудудларида юқори сифатли сунъий майдонларни қуриш, футболчилар билан тузиладиган шартномаларни батафсил ўрганиб чиқиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Эслатиб ўтамиз, «Олимпик» жамоаси 2021 йил футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг Про-лигасида иштирок этади. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика