Latest news

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  0 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  14 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  4 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  15 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

Янги номлар, эски муаммолар: Аньеллидан сўнг "Ювентус"ни ким бошқаради? (мутолаа учун) News

Янги номлар, эски муаммолар: Аньеллидан сўнг "Ювентус"ни ким бошқаради? (мутолаа учун)

Турин клубининг янги раҳбарияти ҳақида гаплашамиз.

"Ювентус" яна ёқимсиз воқеага учради. Можаро "бьянконери"ни 2006 йилда B Серияга тушириб юборишганидек катта масштабда эмас, аммо барибир шов-шувли.

Турин клубидан молиявий фирибгарликлар учун 15 очко олиб ташлашди. Агар улар коронавирус пандемияси пайтида ўйинчиларга маошларни "конвертлар"да тўлашгани исбот қилинса, "қора-оқлар"дан кўпроқ очко олиниши ёки еврокубоклардан четлаштиришлари мумкин.

Прокуратуранинг айбловлари ва Европа Суперлигаси лойиҳасининг муваффақиятсизлиги Андреа Аньеллини "Ювентус" президенти лавозимини тарк этишга мажбур қилди. Бошқарувчи билан бирга Павел Недвед, Маурицио Арривабене ва унга ёрдам берган барча кетди.



Бундан ташқари, уларнинг ҳар бирига Италияда футбол фаолияти билан шуғулланишга таъқиқ қўйилган. Дисквалификация муддати ҳар бирида ҳар хил. Бундай воқеалар Турин клубининг назорат пакетига эгалик қилувчи Exor холдинг компаниясини кескин чоралар кўришга мажбур қилди. Яъни зудлик билан янги раҳбариятни тайинлашга.

Янги инсонни тайинлаш масъулиятини Exor раиси ва Аньеллининг амакиваччаси Жон Элканн ўз бўйнига олди. У "бьянконери" президентлик курсисига энг яхши номзод дея Жанлука Феррерони танлади.

Бош директор лавозимини Маурицио Сканавино олди. Шу билан бирга, "қора-оқлар" директорлар кенгаши таркиби ҳам ўзгарди. Унга Ферреро ва Сканавинодан ташқари Фиоранна Виттория Негри, Диего Пистоне ва Лаура Капьелло киради. Янги директорлар кенгашининг ваколатлари 2025 йилнинг 30 июнига қадар узайтирилди.



ОАВда "Ювентус" бош директорига айланган Сканавинони Элканнинг ўнг қўли деб аташмоқда. У итальян газеталари La Repubblica ва La Stampa'ни назорат қиладиган Gedi Group компаниялар гуруҳида шундай лавозимни эгаллайди. Сканавино холдингда 2004 йилдан бери ишлайди. У аввалига FIAT, Alfa Romeo ва Lancia брендларини ривожлантириш билан шуғулланган.

Италиялик 3 йилдан сўнг La Stampa'га ўтди. У ерда рақамли соҳа ва маркетинг бўйича директор бўлди. Мутахассис 2010 йилда Publikompass реклама агентлигининг бош директорига айланди. Сканавино 3 йилдан сўнг Италиянинг энг қадимги газеталаридан бири ва биринчилардан бўлиб турли рангларда чоп этилган Il Secolo XIX'ни бошқара бошлади.

Феррерога келсак, у ҳозирги вақтда имтиёзли бухгалтар, у ҳозирда Турин клуби учун муҳим бўлган солиқ ва корпоратив соҳалар бўйича мутахассис ҳисобланади. У шу соҳаларда маслаҳат ва ёрдам беради. Итальян одатда ўз хизматларини кўп миллатли гуруҳларга тегишли бўлган акциядорлик жамиятларига тақдим этади.



Ферреро шунингдек асосан автомобилсозлик, молиявий ва биофармацевтика тадқиқот соҳаларида фаолият юритувчи итальян ва кўп миллатли гуруҳларга тегишли компаниялар учун расмий аудиторлар кенгаши аъзоси сифатида ишлайди.

Элкан бу тайинлаш билан эндиликда "Ювентус" рулида юридик ва корпоратив масалалар билан яхшироқ таниш бўлган одамни қўйишни хоҳлашини маълум қилди. Худди шундай ҳар бири аниқ техник профилга эга бўлган янги директорлар кенгаши аъзолари шаклланади.

Турин клуби янги раҳбарияти одамлари профессионал спорт билан жуда боғлиқ эмас, аммо улар иқтисодий ва юридик соҳаларда мутахассис ҳисобланишади. "Бьянконери"нинг икки йўналишда ҳам муаммоларини ҳисобга олсак, бундай мутахассислар уларга ҳозир жуда керак.



Бошқа томондан, "Ювентус"нинг футбол нуқтаи назаридан муваффақиятлари олдингидек катта савол остида қолади. Яхши тезлик олган "бьянконери" 15 очкодан сўнг жиддий зарба қабул қилиб олди. Бу жамоага таъсири ўтказмай қолмасди.

"Қора-оқлар" муваффақиятсиз мавсум ва Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишдан сўнг A Серияда топ-4га кўтарилишганди. Энди улар юқори дивизионда қолиш учун курашишлари керак. Келаси мавсумдаги еврокубоклар ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бу клуб учун жиддий зарба.

"Ювентус"нинг ҳозирги ҳолати америка паст-баландликларини эслатади. Турин клуби учун барчаси нима билан якунланишини тахмин қилиш қийин. "Бьянконери"нинг келаси мавсум учун имкониятларини башорат қилиш янада қийин. "Қора-оқлар" молиявий ҳолатни барқарорлаштириш учун таркибдаги бир ёки икки қиммат ўйинчини сотишларига тўғри келади.



"Ювентус" "қариялари" ва жамоа устози билан нима бўлиши тушунарсиз. Эҳтимол, ушбу мавсум Массимилиано Аллегри учун мураббийлик фаолиятидаги энг қийинидир. Асосийси бундай ҳам ёмон бўлиб кетмаслиги, сабаби Турин клубига қарши терговлар давом этмоқда.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика