Latest news

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  0 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  12 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  3 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  15 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим" News

Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"

"Андижон" бош мураббийи Максим Шацких Суперлига 22-тур доирасидаги "Сўғдиёна" (2:2)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

- Тўғриси, гапни нимадан бошлашни билмаяпман. Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим. Учрашувда бизга анча оғир бўлди. Қайсидир маънода баъзи футболчиларга жонбозлик кўрсатишгани учун раҳмат айтдим ва хурсанд бўлдим. Режа билан иш тутишгани, азарт, иштиёқ борлиги учун мамнун бўлдим. Мен алоҳида индивидуал маҳорат ҳақида гапирмаяпман. Биз бугун жамоавий ва характер кўрсатадиган ўйинни томоша қилдик. Осиё Чемпионлар лигасида қийин ўйинни ўтказиб қайтгандик. Бу қайсидир маънода ушбу учрашувга ҳам таъсирини кўрсатди. Шундай бўлсада, йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар тикланиш жараёнини яхши ўтказишди. Ўзимиз хоҳлаган нарсага яқинлашишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда нисбатан фаолроқ бўлдик, дейишим мумкин. Албатта, хатолардан кўз юмиб бўлмайди. Камчиликларимиз бор. Ўтказиб юборилган голлар фақат ўзимизни хатоимиз сабабли бўлди. Таҳлил қилиб чиқамиз. Кейинчалик бундай хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Футболчиларга ва мухлисларимизга миннатдорчилигимни билдираман. Ишқибозлар бизни қўллаб-қувватлашда давом этишади ва биз уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Уларни яхши кайфиятда бўлиши учун биз доимо қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

- "Андижон"ни аутсайдерлар қаторига кириб бораётгани сиз мураббийлар штабини қанчалик хавотирга соляпти?

- Қандай хавотир ҳақида гапиряпсиз? Биз мураббийлар штаби ҳар бир учрашувда ғалаба учун тайёрлаймиз. Ҳар бир ўйинни ўзига яраша масъулияти бор. 4 кундан сўнг ОКМК билан ўйнаймиз. Биз фақат ғалабани хоҳлаб майдонга тушамиз. Қўлимиздан келганича ҳаракат қиляпмиз. Биринчи таймда бир қанча вазиятлар яратдик. Аммо, унумли фойдалана олмадик. Билмадим, бу нима билан боғлиқ? Иккита гол урдик, бироқ иккита гол ҳам ўтказиб юбордик. Бундай учрашувлар бўлиб туради. Ҳали ўйинларимиз бор. Ҳозирча турнир жадвалига у қадар жиддий ёндашиб бўлмайди. Бу ўйин 2:2 билан тугади. Энди кейинги учрашув ҳақида ўйлашимиз керак.

- Люпчо Дориевни Суннатиллоҳ Ҳамиджонов қўриқлади. Чиндан ҳам уни вазифаси Дориев билан персонал ўйнашмиди?

- Улар шунчаки ўзларини позисиясида тўп суришди холос. Ўнг қанотда Дориев вингер, буни тан оламиз.

- ОЧЛ учун украиналик Евгений Макаренко билан шартнома имзоландими?

- Ҳозирча йўқ. Аммо режамизда бор ва 1 октябрь кунги муҳим учрашувга ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Афсуски, айрим чизиғимизда ўзимизга яраша муаммоларимиз бор. Бу футболчини аввалдан нимага қодирлигини биламан. Бизга катта ёрдам беришига ишонаман.



Rating: +1   

Comments

+1   
21 sep 23:42:35
Mahmud Ttww
Бу овсар ўзини Гвардиола деб ўйлайди, фпқат ахмоққа ўхшаб ўзини мақтайди яхши мураббий бўлганда Пахтакор қадрига етарди, Анжан Хомяковни кетказиб нотўғри иш қилди.
+1   
21 sep 23:37:13
From Earth
Андижон узоқ муддатли режа тузиб, шошилмасдан ҳориждан малакали мураббий олиб келиб унга 2-3 йил муддат бериши керак. Шацких супер лигада эплолмаяпти, элит лигада эплаши қийин. Хомяков ва жамоани мехнатларини Шацких расво қиляпти. Бу мавсум ёкунланса Шацкихга эшикни кўрсатиб ўрнига бошқа малакали мураббий олиб келинса зўр бўларди.
   
22 sep 00:14:07
Neuling
Buni orqasiga tepib Ukrainaga haydanglar köklarga kötarishni örniga. Vaqtida Ukrainadan qadamini uzmasdi Uzbga kelishga or qilib. Erta urush tugasin qorasiniyam körmaysanlar buni. Yaxshi futbolchi bölgan bölsa bölgandir, lekin yaxshi inson sifatida körmayman buni.
   
21 sep 23:54:03
تعمورخن ومار خجا
Shatskix tan ol aqlim kuchim saviam yetmayapdi ketibqoʻyaqolay de
   
21 sep 23:24:58
Kane 010 Kane 010
Xech Andijon yaxshi trenerga yolchimadi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика