Latest news

23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  21 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  3 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  35 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12

Янги клубга кўчиб ўтган Одил Аҳмедов билан интервью News

Янги клубга кўчиб ўтган Одил Аҳмедов билан интервью

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитойнинг "Тяньцзинь Тэда" клубига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор.

Биз ҳамюртимиз билан боғланиб бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Очиғи, "Шанхай СИПГ"дан кетишингиз кутилмаган ҳолат бўлди. Асосий таркиб футболчиси эдингиз. Нима Сизни клубдан кетишга мажбур қилди?

- Футболда ҳар хил вазиятлар, ҳар хил сюрпризлар бўлади. Шу боис ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак. Чиндан ҳам "Шанхай СИПГ"дан кетишим кутилмаганда содир бўлди. Бу ҳақда кўп тўхталмоқчи эмасман.

- Барибир аниқ сабабини айтмадингиз. Сизга араб клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Нима учун айнан аутсайдер клубдан бўлган таклифни қабул қилдингиз?

- Тўғри, араб клубларидан таклифлар бор эди. Аммо "Шанхай СИПГ" билан шартномам борлиги учун иккала клуб келишган ҳолда бу қарорга келишди. Ҳозирги пандемия даврида бошқа мамлакатга учиб боришнинг ўзи қийин. Шу боис ҳам "Тяньцзинь Тэда"га ўтдим.

- Шартнома қанча муддатга имзоланган?

- Шартномада жуда ҳам кўп бандлар бор. Шу боис унинг муддатини айта олмайман.

- Бу жамоада узоқ қолиб кетмайсиз деган умиддамиз... Режаларингиз қандай?

- Юқорида айтганимдек футболда олдиндан ҳеч нарсани режа қилиб бўлмайди. Чунки сиз режа қилганингиз билан ёки клуб, ёки ўзингиз хоҳламай қолишингиз мумкин. Шу боис ҳозирча ҳеч қандай режа йўқ. Айни пайтда "Тяньцзинь Тэда"да ўйнаб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламан.

- Шанхай клубида ўтказган мавсумларингиз ҳақида умумий хулосаларингиз қандай?

- "Шанхай СИПГ" сафида 4 йил фаолият олиб бордим. Ажойиб мавсумларни ўтказдим, чиройли шаҳар, аҳил жамоа. Бу клуб билан Хитой чемпиони бўлдим, кумуш ва бронза медалларни ҳам қўлга киритдим. Клубдан фақат яхши хотиралар қолди. Барча футболчилар ва мураббийларга раҳмат айтаман.

- Шу давр мобайнида Шанхайда бир неча мураббий қўл остида ўйнадингиз. Айнан қайси мураббий даврида мазза қилиб тўп тепдингиз?

- Бу клубга мени Андре Виллаш Боаш таклиф қилганди. Айнан шу мураббий қўл остида маза қилиб футбол ўйнаганман. Виллаш Боаш ҳозирга қадар бирга ишлаган мураббийларим ичида энг зўри.


Жасур Асланов суҳбатлашди

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика