Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Хуршид Тожибоев: “Биз 2-турда ўзимиз кутган даражада очко тўплай олмадик” News

Хуршид Тожибоев: “Биз 2-турда ўзимиз кутган даражада очко тўплай олмадик”

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигаси беллашувларининг 2-тур баҳслари поёнига етди.

Хўш, ортда қолган тур якунлари бўйича “Навбаҳор-Лочинлари” футзал клуби бош мураббийи Хуршид Тожибоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Тўғриси, биз ортда қолган ўйинларга пуҳта тайёргарлик кўргандик. Афсуски, натижаларимиз биз ўйлагандан ҳам пастроқ бўлди. Дейлик, биринчи турда 7 очко тўплашни мақсад қилгандик, бироқ 4 очкога эга бўлдик. Иккинчи туда эса кучли жамоаларга қарши ўйинлар кутиб турганди. Шунга қарамай, даражамиздан келиб чиқиб ўйнадик. Қисқаси, дастлабки икки турда кўрсатган ўйинларимиздан хулоса чиқарган ҳолда кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

Мавсум аввалида таркибга асосан маҳаллий футболчиларни тўпладик. Борлари билан ўқув-йиғин машғулотларини ўтказдик. Ҳозирча ўйинчиларимиз ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Аммо камчиликларимиз ҳам бор. Дейлик, бизда асосан зал ва базамиз йўқлиги муаммо бўлмоқда.

Биласиз, бизда асосан маҳаллий боллар тўп тепмоқда. Юлдуз футболчилар деярли йўқ. Таркибимиздаги болаларни тарбиялаб, уларни яхши клубларга йўл олишини истаймиз.
Бу йил "Навбахор – Лочинлари”га ҳеч қандай вазифа куйилмаган. Лекин мавсумни кўтаринка кайфиятда тўп тепган ҳолда натижаларимизни яхшиламоқчимиз. Шу орқали футзалга бўлган эътиборни оширмоқчимиз", - дейди Хуршид Тожибоев. 



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика