Latest news

20:16Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  0 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  1 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 17:45ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда  25 17:22"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 16:55Эшитдик-да! Усмон Тошевнинг ўрнини ким эгаллаши маълум  11 16:38"Пахтакор" - ОКМК учрашувида пенальти бормиди? Нега ҳакам "Бунёдкор" футболчисини майдондан четлатмади? 25-тур ўйинларида ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 16:14ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  0 15:48"Андижон"дан уч, ОКМКдан икки футболчи — Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 15:41Викарио қанчага сафдан чиққани маълум — клуб қишда "бозорга чиқади"  3 15:07"Кристал Пэлас" "Ювентус" қизиқаётган Эзенинг нархини белгилади  1 14:42"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи  0 14:15"Ливерпуль" "Лион" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0

Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди" News

Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Гватемалага қарши кечган учрашувдан сўнг (5:4) матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Учрашувнинг сўнгги уч дақиқаси юқори ҳароратда ўтди. Мен бугун янги услубни қўллаб кўрдим. Бугун "ромб" услубида ҳимояландик. Одатда бундай экспериментларга қул урмас эдик. Бугунги экспериментимиз сабабли бироз кўпроқ голлар ўтказиб юбордик.

- Янги услубда ҳимояланганимиз сезилди. Бугунги учрашувда ўзингиз қандай камчиликларни кузатдингиз? Яна нималарни ўзгартиришимиз керак?

- Сўнгги дақиқаларда учта гол ўтказиб юбордик. Рақибимиз ўйновчи-дарвозабон билан ўйнашни бошлаганида биз дастлаб "ромб" билан, кейин эса "2-2" услубида ҳимоянилар эдик, лекин бугун "ромб" билан ҳимояланишда давом этавердик. Бу услуб бизга ёрдам бера олмаслигини ўтказиб юборган голларимиз орқали билиб олдик. Ўртоқлик учрашувлари эса айнан шундай янгиликларни синаб кўриш учун ажойиб имконият. Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик.

- Терма жамоадаги тажрибали футболчиларнинг кўпчилиги жароҳат сабабли ўйинларда иштирок этишмаяпти. Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев, Равшан Элибоев, Машраб Одиловларнинг йўқлиги терма жамоага қанчалик қийинчилик туғдирмоқда?

- Биз 37 дақиқа давомида устунлик қилдик. Уларнинг йўқлиги бугунги ўйинга таъсир ўтказди деган фикрга қўшилмайман. Биз "ромб" ва "2-2" услубини эксперимент қилиб кўрдик. Яна бир бор такрорлайман, ўртоқлик ўйинларида кўп вариантларни кўриб чиқиш мумкин. Янгиликларга қул уришда давом этамиз. Ўзимиз учун энг оптимал вариантни қидиряпмиз.

- Сўнгги интервьюларингизда ҳимояда хатоларимиз кўп дегандингиз. Бугунги ўйин сизнинг ўша гапларингизга мисол бўла оладими?

- Позицион ҳимоямиз бутунлай бошқа мавзу. Гватемала сўнгги дақиқаларда ўйновчи-дарвозабонни майдонга туширди. Бунга қарши эса бошқача ҳимояланиш керак. Бу умуман бошқа мавзу. Ўйин давомида ҳар бир футзалчи рақибнинг бир футзалчисини индивидуал равишда қўриқлайди. Яъни ҳар доим унга қарши ҳимояланиши керак бўлади. Рақиб сон жиҳатидан устунлик қилаётган паллада эса, биз зоналарни ҳимоя қиламиз. Фарқ шунда холос.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика