Latest news

21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  0 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 21:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  7 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  37 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  12 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0

Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз" News

Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши кечган (3:2) учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Учрашув курашларга бой бўлди. Баҳснинг дастлабки 6-7 дақиқасида яхши ўйнай олмадик. Сабаби, ҳаёлимиз майдонда эмас эди. Тайм-аутдан сўнг эса йигитлар ўзига келиб олишди. Йигитлардан агрессивроқ ўйнаш кераклигини илтимос қилдим. Бугунги адолатли натижа қайд этилди.

- Дарвозабономиз Аббос Элмуродов иккинчи бўлимда захирага олинди. Бунга сабаб нима?

- Бу олдиндан ўйланган режа эди. Ўртоқлик учрашувларида натижа аҳамиятсиз. Таркибни ўзгартириб туришимиз керак. Ушбу турнир давомида экспериментларга қул урамиз. Мусобақада давомида қайси аспектларни ривожлантириш кераклигини билиб оламиз.

- Жаҳон чемпионати стартига икки ой вақт қолди. Сиз терма жамоага мураббийлик қилишдан ташқари, жуда ҳам кўп ташкилий ишлар билан шуғулланмоқдасиз. Ўзингизнинг вазифангиз ташқари ҳам жуда кўп ташкилий ишларга раҳбарлик қилмоқдасиз. Июнь ойида ташкил этилган "FIFA Instructors" курсларида ҳам шаҳсан ўзингиз бошчилик қилдингиз. Ҳаётингиздаги ушбу давр қандай кечмоқда?

- Бу катта ҳажимдаги иш. Жаҳон чемпионатидаги ташкилий ишлар ва мамлакатда футзални янги даражага олиб чиқишни мақсад қилганмиз, аммо ҳозирги вақтда бор эътиборимни терма жамоага қаратганман. Жорий йиғинда кўпроқ ҳимоя устида ишламоқдамиз. 15 кун давомида машғулот олиб боряпмиз. Олдиндан икки ой вақтимиз бор. Мундиалга яхши тайёргарлик кўра олишимизга ишонаман.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика