Latest news

13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  0 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  3 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   1 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  10 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  7 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  12

Хорватия бош мураббийи: "Бразилияга қарши баҳсда устимиздан муздай сув қуйилгандай бўлганди" News

Хорватия бош мураббийи: "Бразилияга қарши баҳсда устимиздан муздай сув қуйилгандай бўлганди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (0:2) Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Маринко Маврович сайтимизга интервью берди.

"Аргентинага қарши жуда қийин ўйин бўлди, сабаби рақиб жамоа собиқ жаҳон чемпиони ва амалдаги вице-чемпион ҳисобланади. Афсуски, ўйин давомида иккита хатога йўл қўйдик ва бу бизга қиммага тушди. Учрашув давомида ҳужумларни якунлашда қийинчиликларга дуч келдик.

Мусобақа аввалида илк мақсадимиз плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш эди ва буни уддаладик. Аммо кейинги режаларимиз амалга ошмади. Аргентина яхшироқ ўйин кўрсатди ва ғалабага лойиқ эди.

Ушбу мундиал давомида ҳам Бразилия, ҳам Аргентинага қарши ўйин ўтказдик. Бу ҳазилакам иш эмас. Улар чемпионлик учун уч давъвогарнинг иккитаси саналади. Бразилияга қарши баҳсда устимиздан муздай сув қуйилгандай бўлди (Хорватия ушбу ўйинда дарвозасидан 8 та гол ўтказиб юборди — таҳририят), аммо ўйиндан ўйинга мослашиб бордик ва Аргентинага қарши яхши ўйин ўтказдик. 

Мазкур жаҳон чемпионати ҳайратга бой бўлмоқда. Осиё жамоаларнинг савияси анча юқорилаганига, шунингдек, ҳар бир ўйин муросасиз ўтаётганига гувоҳ бўлдик. Шу билан бирга, Испания ва Португалиянинг мусобақани эрта тарк этгани ҳам ажаблантирди. Умуман олганда, ҳар бир жамоа савияси юқориламоқда ва ўйинлар юқори даражада ўтказилмоқда", деди Маврович.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика