Latest news

00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  45 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  27 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0

Хоразмдан чиққан миллионер News

Хоразмдан чиққан миллионер

У болалигида Миржалол Қосимов ва Анвар Солиевни биларди, холос. Бугун уни бутун Ўзбекистон танийди.

Унинг учун олам фақат Хоразмдан иборат бўлиб, пойтахт нима-ю Тошкент қаерда, билмасди. Аммо, тўсатдан футбол аталмиш мўжиза пайдо бўлди ва фақир оиланинг кенжа фарзандига дунё эшикларини очди...

Жалолиддин Машарипов — ҳаёт синовлари билан анча эрта танишди. У ва акасини боқиш учун отаси узоқ шаҳарларда тер тўкар, тамаки олиб сотган содда ойиси эса бир гал судланиб ҳам чиққанди. Йўқсиллик меҳрга муҳтож бўлажак юлдузни энг керак даврида ота-онадан узоқда тутди. Фарзандларининг келажагини ўйлаган жуфт рус диёрига жўнаб, мусофирчиликнинг қаттиқ нонидан татиб кўришга мажбур бўлади. Бувиси билан яшай бошлаган Жалол уларни соғинар, ўйлаган сари зерикарди. Болакай шунақа пайтларда ўзини футбол билан чалғитди... 

Тошкентга кўчиш

5-синфда ўқиб юрган кезлари интернат жамоаси билан Жиззахдаги турнирга борди. Ўртоғи Жамшид Искандаров билан бирга "Пахтакор" скаутларининг нишонига тушиб қолган Жалолиддин пойтахтга кўчиб ўтди. Бу Машариповлар оиласи учун кутилмаган ва қувончли воқеа эди. Аммо, ҳаёт фақат бахтли кунлардан иборат эмас. Унда муваффақиятга эришиш  учун тақдирнинг синовларини енгиш керак. 

Қийин кунлар

Жалолиддин учун чинакам имтиҳон 18 ёшида "Пахтакор"нинг ўринбосарлар жамоасига олинмаганидан кейин бошланди. Ўшанда мураббийлар Машариповдан футболчи чиқишига ишонишмаган эди. Ярим ҳимоячи бу вазиятда футболдан кетиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрди. Чунки ортиқ ҳеч кимга керак бўлмай қолганди. Аммо, барчасини тушунди ва ундан воз кечганларга зўрроқ эканини исботлаш учун ҳаракат бошлади.

Дастлаб, Жиззахнинг "Ғаллаорол"и билан келишди. Бироқ, ёшлар терма жамоаси устози Аҳмаджон Мусаевнинг маслаҳати билан пойтахтга қайтиб, Мочинов бошчилигидаги "Оқ-тепа"га ўтди. Биринчи лигада ўйнаб юрган пайтлари жамоадошлари билан ижарада яшар, уйнинг аҳволи жуда ёмон ҳолатда бўлиб, каламушлардан мунтазам ҳимояланишни талаб қиларди...

У барчасига чидади, барчани енгди. "Пахтакор" уни қайтарди. Вақт ўтиши билан Жалолиддиннинг клубдаги ўрни мустаҳкамланиб бораверди. Бу орада терма жамоа етакчиси бўлиб, легионерга айланди. 10 йил муқаддам Жалолиддиннинг овқатланиш учун пул тополмаган вақтлари ҳам бўлган. Бугун эса миллион доллари бор!

Хулоса

Орамизда бугун ишлари юришмаётган кишилар етарлича. Агар сиз ўзингизни омадсиз деб ҳисобласангиз, 18 ёшида мураббийларнинг "Сендан футболчи чиқмайди" қабилидаги гапини эшитган Жалолиддинни эсланг. У тўхтаб қолмади, ўз устида ишлашда давом этди — юмалоқ тўпга борини берди. Натижа эса ўртада...


Author :
Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика