Latest news

10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   0 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  0 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  3 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  5 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  4 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  3 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  12 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7

Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади" News

Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"

Ўзбекистон U23 термаси билан Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни олиб бораётган Маҳмуд Маҳамаджонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Янги жамоага киришиб кетиш осон бўлди. Ҳаммаси яхши, у ердаги барча йигитлар менга таниш эди. Клубдаги ишларнинг барчаси жойида. Бу ерга келдик, энди бор эътибор бу термага қаратилади.

- Клубдан термага ўтгандан кейин чарчоқ кузатилмайдими? Чунки бу барибир ватан жамоаси.

- Барибир ўйинлардан кейин чарчоқ бўлиши мумкин. Бу табиий ҳолат. Ўйингача барчаси жойига келади.

- Осиё Кубоги саралашида Қирғизистон, Шри-Ланка ва Фаластинга қарши ўйинлар бўлади. Бу рақиблар ҳақида фикрлар қандай?

- Қирғизистон билан ўйнаганмиз, уларни биламиз. Шри-Ланка ва Фаластинни билиш қийин. Лекин ушбу рақибларга қарши ўйин учун ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз. Уларнинг ўйинлари видеолари ҳам йўқ, тайёрланиш ҳам қийинроқ бўлади. Бироқ бўшашмасдан, бор диққатни жамлаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Саралаш ўйинларининг Қирғизистонда бўлиши қанчалик яхши? Бизга қўшни давлат. Агарда ўйинлар Шри-Ланка ёки Фаластинда бўлганида бизга қийин бўларди.

- Мен ҳам яхши бўлди деб ўйлайман. Узоқ ва қийин сафарлар бўлмайди. Албатта, ўша давлатларга бориш қийинроқ бўларди. Узоққа учиш кўп чарчоқни келтириб чиқаради. Қирғизистонда ўйинларнинг бўлиши биз учун ҳам яхши ҳолат.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика