Latest news

10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  0 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  13

"Хоразм" устози Руслан Аҳмедов: "Ҳамма ерда натижа учун вақт чўзилади" News

"Хоразм" устози Руслан Аҳмедов: "Ҳамма ерда натижа учун вақт чўзилади"

"Қўқон-1912" ҳамда "Хоразм" ўртасидаги Про лиганинг 8-туридан ўрин олган баҳсдан (0:0) сўнг меҳмон жамоа устози Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Руслан Аҳмедов: "Ўйин оғир ўтди, баҳс охирида омадимиз келди. "Локомотив"га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юборгандик, бугун ҳам шундай бўлади деб ўйлагандим, лекин йўқ. "Қўқон-1912" ғалабага лойиқроқ эди, биз иккинчи жамоа бўлиб ўйнадик. Қўқонликларга кейинги баҳсларда омад тилайман.

- Футболчиларга ётиб олиш ҳақида кўрсатма бердингизми ёки бу ўйинчиларнинг ўзидан чиққан ғоями?

- Доим шундай саволлар бўлади. Ютаётганингизда ўзингизга шу саволни бериб кўринг. Бу ҳаракатлар ўйин темпини бузиш учун қилинади. Баъзида учрашув охирида футболчиларнинг оёғининг томири тортишиб қолади. Ҳамма ерда натижа учун вақт чўзилади, ҳатто Жаҳон чемпионатида ҳам. Биз вақтни чўзинглар демаймиз. Баҳс охирида футболчилар автоматик бу режимга ўтиб кетади. Менимча, бу футболдаги нормал ҳолат.

- "Хоразм"да ўтган йилгига нисбатан пасайиш бор.

- Шундай, чунки ўтган йилги жамоанинг 80% йўқ. Янги футболчиларга вақт керак. Рокки Марчиано Дубай клубига ўтди, тўрт нафар футболчимиз "Сурхон"да. Хуллас, 80% таркиб ўзгарган.

- Дарвозабоннинг охирги ҳаракатини қандай баҳолайсиз?

- Нотўғри қилди. Футболчимиз ҳиссиётга берилиб кетди. Ҳакам қизил карточка берганини кийиниш хонасига кирганимда билдим.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика