Latest news

10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  2 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  40 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2

Хет-трикка эришган ҳужумчи, мағлуб бўлган дарвозабон, Россиядан қайтган футболчи ва "Сурхон" устози: Суперлигада 7-тур лауреатлари News

Хет-трикка эришган ҳужумчи, мағлуб бўлган дарвозабон, Россиядан қайтган футболчи ва "Сурхон" устози: Суперлигада 7-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган учрашувларга якунига етди.

Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Бунёдкор" посбони Суҳробжон Султонов Championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Ўтган турда ҳам энг яхши дарвозабон бўлган Султонов "Сурхон"га қарши баҳсда ҳам кўплаб сейвлар намойиш этди. Гарчи жамоаси мағлуб бўлса-да Султоновни энг яхши деб топдик.  Шундай қилиб "Бунёдкор" дарвозабони бу мавсум учинчи марта энг яхши посбон бўлди.  



"Андижон" легионери Рубин Хебай Championat.asia талқинига кўра 7-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.

"Металлург"га қарши баҳсда 3та гол урган ва битта голли узатма берган Хебай жамоасининг йирик ғалабасига катта хисса қўшди. Якунда "Андижон" 5:0 ҳисобида зафар қучди ва 11 йилдан сўнг битта ўйинда 5та гол урди.



"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг "Турон" дарвозасига урган голи Championat.asia талқинига кўра 7-турнинг чиройли голи (ВИДЕО) деб топилди.  

Аутдан ташланган тўпни Абдуҳолиқов Ўруновга қулай тарзда узатиб юборди, у ёғига эса Остон тезкор рейд билан жарима майдонига кириб гол уришга эришди.  



Сергей Токов Championat.asia талқинига кўра 7-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Пешқадамлардан бири бўлган "Бунёдкор"га қарши баҳсда "Сурхон" 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.  "Қалдирғочлар"нинг мавсумда илк бор майдонни бошларини эгик ҳолда тарк этишларига сабабчи бўлган Сергей Токов бошчилигидаги мураббийлар штаби энг яхши деб топилди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика