Хави навбатдаги мағлубият ҳақида нималар деди?
25 apr 2022 08:40
News
Хави навбатдаги мағлубият ҳақида нималар деди?
Испания чемпионати 33-турида “Барселона” уйда “Райо Вальекано"га 0:1 ҳисобида ютқазди ва ўйиндан кейин мезбонлар устози Хави мағлубиятга изоҳ берди.
“Кўпроғига лойиқ эдик, аммо одатдаги характеримизни кўрсата олмадик. Ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага кирмади. “Кадис”га қарши ўйиндаги ҳолатдаги жуда ўхшаш баҳс бўлди. Бу эса реал ҳолат. Қийин аҳволдамиз. Ҳали ҳамон Чемпионлар лигаси ҳудудидамиз, аммо ҳаётимизни қийинлаштирдик. Оғир учрашувлар кутмоқда. Биринчи голни ўтказиб юбордик ва тўғри жавоб қайта олмадик. Бундай ўйинларда, ҳисобда олдинга ўтиб олсангиз, барча назорат сизнинг қўлингизда бўлади”, дейди Хави.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар 63 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам “Реал” билан орадаги фарқ эса 15 очкони ташкил этмоқда.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments