Latest news

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  9 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  100 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Хави "Галатасарой" устидан ғалаба ва "Реал"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди News

Хави "Галатасарой" устидан ғалаба ва "Реал"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди

"Барселона" бош мураббийи Хави Европа лигаси чорак финалига йўл олганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Биз характер кўрсатдик, ажойиб ўйин. Бундай қийин майдонда камбек қилиш... Бу яхши жамоа. Улар жуда яхши ҳимояланишди, ҳудди биринчи ўйинда бўлгани каби. Биз қачон ҳужум қилиш лозимлигини тушуниб олгандик. Умуман олганда барчаси яхши, футболчилар учун хурсандман. Биз мана шундай қийин стадионда ғалаба қозона олдик. 

Ҳисобни тезда тенглаштирганимиз муҳим бўлди. Биз босим қилдик, хотиржамликни сақлаб қолдик. Ўйин тақдирини тезроқ ҳал қилиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. 

Кейинги рақибимиз ким бўлишини билмаймиз. Бундай ўйинлар учун тажрибамиз йўқ. Аммо биз хурсандмиз. Биз чорак финалдамиз ва бу еврокубок ҳисобланади. Ўсиш учун навбатдаги қадам бўлди. 

Анчадан бери ютқазмаяпмиз. Биз "Бернабэу"га борамиз. "Реал" кучли, аммо биз курашамиз", - деди Хави.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика