Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  7 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  2 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Хави: "Биргина хато сабаб мусобақадан чиқиб кетишимиз мумкин эди" News

Хави: "Биргина хато сабаб мусобақадан чиқиб кетишимиз мумкин эди"

"Барселона" бош мураббийи Хави Испания кубогида "Линарес Депортиво" устидан қозонилган ғалабадан кейин (2:1) ўз фикрларини билдирди.

"Бу муҳим ғалаба бўлди ва бизни кейинги босқичга олиб чиқди. Бизда майдон марказида тўпни эгаллаб туриш билан боғлиқ муаммолар бўлди. 

Эътиборни жамлай олмаганимиз учун гол ўтказиб юбордик. Биз рақибни жарима майдони марказида тўхтатишимиз керак эди, аммо эътиборсизлик қилдик. 

Захира ўриндиғида босим билан ўтирдим, чунки биргина хато орқали мусобақадан чиқиб кетишимиз мумкин эди. Биз ютқаза олмасдик. Биз яхши ўйнадик, аммо бўшашмаслигимиз керак эди. Шунинг учун ҳам босимни ҳис қилиб ўтирдим. 

Қийин ўйин бўлди, чунки барча биздан ғалаба кутганди. Аммо, ҳозир футбол бошқача. Бундай рақибларга қарши ўйинда ҳужум қилиш қийин. Кубокда ўйнаш барча клубларга қийин. Рақиблар жисмонан ва тактик томонлама кучли бўлишади", - деди Хави. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика