Latest news

00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  0 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  4 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  1 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  0 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  0 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  15 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  0 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  4 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  7

Харажатлар қисқартириляпти. Энди МЮ ходимларини ҳайдовчилар олиб юрмайди News

Харажатлар қисқартириляпти. Энди МЮ ходимларини ҳайдовчилар олиб юрмайди

"Манчестер Юнайтед" раҳбарлари харажатларни камайтириш чораларини кўришда давом этишмоқда.

Олдинроқ, харажатларни кўриб чиқиш жараёни клуб эгаларидан бири Жим Рэтклифф томонидан клубга фойда келтириш ва ўсишни бир даражада давом эттириш учун бошлангани айтилган эди. Шу муносабат билан МЮ бошлиқларининг корпоратив банк карталари блоклаб қўйилди.

Энди INEOS (Жим Рэтклифф) компанияси "Манчестер Юнайтед"нинг баъзи маъмурий ходимларига ҳайдовчи хизматидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди, улар бу хизматдан бошқа фойдалана олишмайди.

INESO раҳбари Жим Рэткилфф "Юнайтед"нинг 27,7% акциясини сотиб олгандан сўнг Interpath Advisory консалтинг фирмасига барча соҳаларда клубнинг харажатларини ўрганиб чиқиш вазифасини берган эди.

Interpath компаниясининг текшируви мавсум охирида якунига етиши керак, аммо дастлабки ҳисоботларга кўра, "Манчестер Юнайтед" жуда кўп пул сарфламоқда, шу сабабли маслаҳатчилар харажатларни камайтириш кераклигини айтишди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика