Latest news

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  8 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

Виталий Левченко: "Насаф" жуда кучли рақиб, биз мезбонлар билан тенгма-тенг ўйнай олдик" News

Виталий Левченко: "Насаф" жуда кучли рақиб, биз мезбонлар билан тенгма-тенг ўйнай олдик"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор Ўзбекистон аҳлини Рамазон ҳайит айёми билан табриклайман. Бугун фақат ғалаба учун майдонга чиққандик. Қаерлардадир омад етишмади. Жамоани стабил ўйин кўрсатиши учун ишлаяпмиз. Вазиятларни якунлашда камчиликларимиз бор. Эҳтимол бундай ҳолатлар ўйин тонуси билан боғлиқдир. Машғулотларда жиддий ишлаймиз, олдинда бизни осон ўйинар кутмаяпти.

- "Нефтчи"нинг ҳозирги таркибида кучли футболчилар жам бўлган. Кетма-кет 3 та турдаги дуранглар нима билан боғлиқ?

- Айтиб ўтганимдек, бизга ўйин тонуси етишмаётган бўлиши мумкин. Ўйиндан-ўйинга камчиликларни бартараф этиб борамиз. "Насаф" жуда кучли рақиб, биз мезбонлар билан тенгма-тенг ўйнай олдик. Вазиятлардан фойдаланганимизда эҳтимол ғалаба ҳам қозонишимиз мумкин эди.

- Кўпчиликда "Нефтчи" ўтган мавсумдаги "Навбаҳор"ни такрорлаяпти деган фикр пайдо бўлаяпти ...

- Жамоалар бир-бирига ўхшаши мумкин. Бизнинг олдимизда аниқ мақсад ва вазифа бор. Биз бу борада жиддий ишлаяпмиз. Футболчилар бир-бирларини тушуниб боргани сайин ўйинимиз кучайиб бораверади.

- Владимир Йовович захирада қолганига сабаб нима?

- Футболчидаги ҳолатни мураббийлар штаби яхшироқ билади. Биз унга бир оз дам беришга қарор қилдик, бироқ режамизга кўра у иккинчи бўлимда ўйинга қўшилиб, рақиб учун кутилмаган ҳужумларни ташкил этиши лозим эди. Айтиб ўтганимдек, ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз.




Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика