Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  28 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  3 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  99 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Виталий Левченко: "Мен миш-мишларга ишонмайман" News

Виталий Левченко: "Мен миш-мишларга ишонмайман"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан кейин Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.




"Биз Бунёдкорга очко кераклигини билар эдик. Шу боис, илк тайм жуда ёпиқ ўйин кўрдик. Бизда битта имкон бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда гол ургач, ўйин очилиб кетди. Кейин яна битта тўп киритдик, аммо якун жуда асабий ўтди. Гол ўтказгач, баҳс сўнггида натижадан хавотирландим. Йигитларга бор кучини майдонда ташлаб кетгани учун ташаккур билдираман", - деди Левченко.

- "Бунёдкор" "Нефтчи"га қадар 5 та учрашувда ютқазмаган эди. Бугун сиз Зейтуллаевни енгдингизми?
- Агар иккинчи даврани олсак, "Бунёдкор" ўзгарди. Бу бош мураббийнинг меҳанти эканлигини аниқ. Тактика ва стратегия борасида қараш мураббийга тегишли. Жамоа иккинчи даврада очко жамғариш борасида етакчилардан. Уларни енганимиз икки хисса ёқимли.

- Нега захира ўриндиғидан футболчиларни кеч майдонга ташладингиз?
- Бу тактик ўзгаришлар футболдаги айёрликлар билан боғлиқ. Вақт якунлаётган пайтда, қўшимча ўзгаришлар паузаларни юзага келтирар эди.

- "Нефтчи" билан келаси мавсумда ишлашингиз неча фоиз ҳақиқатга яқин?
- Барчаси яратгандан ва раҳбариятнинг қарорига боғлиқ. Бу масалани ҳал этадиган одамларнинг қўлида қолган. Мен ўз ишимни қиламан. Мен миш-мишларга ишонмайман. Ҳозир "Нефтчи"да ишлаяпман. Қачонки, расмий хабар бўлса, кейин фикр билдириш мумкин.

- Бу йилги "Нефтчи" ўтган йилгисига ўхшаши учун нима етишмади?
- Футболчилар ўзгармоқда. Натижа ҳали-хамон турнир жадвалининг юқори қисмида турибди. Агар таққосласак, мавсум ҳали якунланмади. Қолган 3 та ўйинда яхши ўйин кўрсатиб, очколарни жамғариш керак. Ҳаммаси ҳали олдинда.

- "Нефтчи" таркибида ёш футболчиларни жуда ҳам кам кўряпмиз?
- Агар қайднома ҳақида гап борса, улар рўйхатда бор. Ҳеч ким асосий жамоани эшигини ёпиб қўйгани йўқ. Агар ёш футболчи асосий таркибдаги футболчи билан рақобатда ютқазса, уни мажбурлаб асосий таркибга жойлашга хожат йўқ. Бугун ёшлар даражага жавоб бермайди. Ёшлар билан натижа қила олмасам, нега жамоани ёшларга қолдирдингиз деб савол беришингиз мумкин. Улар ўсиши учун тизим ва тузилма керак.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика