Latest news

13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  4 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0

Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади" News

Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"

"Нефтчи" - "Хоразм" ўртасидаги Суперлиганинг 15-тур баҳсидан (2:0) сўнг мезбон жамоа устози Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Виталий Левченко: "Ўйин биз учун жуда муҳим эди. Натижани ўйлаб бироз босим остида эдик. Ғалабага эришганимиздан хурсандман".


- Нега Силванус Нимелини майдонга туширмадингиз?

- У эндигина етиб келди, ҳали ишлаш учун рухсат олгани йўқ. Иккинчи давра стартигача формага кириб олишига умид қиламиз.


- "Нефтчи"да жароҳат олганлар кўп. Билолхон Тошмирзаев ҳақида маълумот бера оласизми?

- Билолхон Тошмирзаев ҳали тўлиқ тиклангани йўқ. Умумий гуруҳда ишлаётган бўлсада оғриқ ҳалиям бор.


- Танаффусда "Нефтчи"нинг режалари қандай?

- Ўз базамизда тайёргарлик кўрамиз. Қўшнилар билан келиша олсак шу ерда ёки Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Ортиқча пул сарфлашга хожат йўқ, базамизда ҳамма шароитлар бор.


- Ижтимоий тармоқларда Бабаян "Нефтчи"га келиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Мухлислар бундан ҳавотирда. Бу маълумотлар қанчалик тўғри?

- Миш-мишлар ҳар доим бўлган. Шартномам 30 ноябрда якунига етади. Бу менга боғлиқ эмас.


- Левченкога "Навбаҳор"дан таклифлар бўляпти деган гаплар бор...

- Қайтараман, "Нефтчи" билан шартномам бор, ҳеч ким билан музокара ўтказаётганим йўқ.


- Нимели қайси легионер ўрнини эгаллайди?

- Ҳозир бирор исмни айта олмайман. Бу борада қарор қабул қилинмаган.


- "Нефтчи" сўнгги 4та ўйинда 1та мағлубият, 1та дуранг ва 2та ғалаба қайд этди. Хатолар устида ишландими?

- Кубокдаги мағлубият бизга рухий таъсир кўрсатди. Кейин йигитлар ўзига келишди ва талаб қилинган нарсаларни бажаришди.


- Тома Табатадзе "Насаф"га ҳам бугунгидек гол урганди. Бу сизнинг кўрсатмангиз туфайли бўляптими?

- Ўйиндан олдин ким қайси вазифаларни бажаришини бўлиб берамиз. Йигитлар ўзларига юклатилган ишларни яхши уддалашди ва ғалабага эришдик.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика