Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди
03 dec 00:57
News
Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди
Музокаралар 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг қайта бошланиши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда. Қанот ҳужумчисининг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида тугайди. Манба маълумотларига кўра, 2025 йил май ойида клуб ва футболчининг вакиллари келишувга яқин бўлишган. Унга кўра, бразилиялик йилига 20 миллион евро маош олиши керак эди. Винисиус яна 10 миллион еврони бонус сифатида олиши мумкин эди. Бироқ, Винисиуснинг вакиллари "Реал"нинг якуний таклифи дастлаб муҳокама қилинганидан фарқ қилади деб ҳисобладилар. Бундан ташқари, охирги таклиф бонусларни ўз ичига олмаган эди.
Ўз навбатида, "Реал" ҳужумчи томонининг айрим оғзаки келишувларга амал қилмаганига ишонч ҳосил қилди. Шундан сўнг музокаралар тўхтаб қолди. Энди барчаси мундиалдан сўнг янгитдан бошланади.
Амалдаги шартномага кўра Винисиус йилига 17 миллион евро маош олмоқда.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments