Latest news

22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  14 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  31 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3

Виктор Кумиков: "Охирги турдаги "Турон" билан баҳсга қадар вазифани бажаришимиз керак" News

Виктор Кумиков: "Охирги турдаги "Турон" билан баҳсга қадар вазифани бажаришимиз керак"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин голгача бўлди, аммо ҳеч ким гол ура олмади. Бугун футбол камроқ бўлди, асосан кураш кечди. Улар медаллар учун ҳаракат қилишмоқда, биз эса лигада қолиш учун. Шу боис қизиқ кечди. Бугун чап қанотимиз "йўқолиб қолди". Азамат Исроилов ва Абдуғани Камолов бугун ўйнай олишмади. Исроилов шамоллаб қолди, Камоловда эса кичик жароҳат. Балки ФИФА кунлари вақтида улар сафга қайтишар.

Агар улар бўлганида Усмонали ҳужумда ўйнарди. Ўйин охирида таваккал қилдик, икки ҳужумчи билан ўйнадик. Умуман олганда натижа ўйинга мос бўлди", - дейди Виктор Кумиков.

- Ўйиндан қониқдингизми?

- Йигитларнинг интилишидан қониқдим, аммо Қосимов, Тоиров, Васильев, Соҳибжоновдан қониқмадим. Сен ярим ҳимоячи бўлсанг ҳеч бўлмаса тўғри пас беришинг керак. Усмонали ҳужумга ўтганидан кейин тўп учун ҳеч бўлмаса курашди. Интилишга яна озгина маҳорат қўшилганида яхши бўларди. "Сўғдиёна" бекорга иккинчи ўринда кетмаяпти, олдинда бизни "Локомотив", "Насаф" ва АГМК каби клублар кутиб турибди. Шу боис охирги турдаги "Турон" билан баҳсга қадар вазифани бажаришимиз керак. Акс ҳолда сўнгги турда ҳеч нима ҳал бўлмай қолиши мумкин.

- ФИФА кунлари туфайли икки ҳафталик танаффус юзага келади. Бу жамоага таъсир қиладими?

- Йўқ, йўқ. Аксинча айтганимдек бизда футболчилар йўқ. Агар бугунгидек таркиб билан "Локомотив"га қарши ўйнасак ютқазиб қўямиз. Сафдан чиққан футболчилар тезроқ қайтишларини кутамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика