Latest news

15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди (таҳлил)  0 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   239 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  3 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  2 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  17 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  20 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  13 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  5 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  44 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  7 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19

Виктор Кумиков: "Гоҳида мағлубият ҳам фойдали бўлишини бугунги ўйин исботлади" News

Виктор Кумиков: "Гоҳида мағлубият ҳам фойдали бўлишини бугунги ўйин исботлади"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" – "Арал Самали" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйинга қадар футболчиларнинг руҳий ҳолати яхши эмас эди. "Хоразм"дан учралган мағлубиятдан сўнг барчада катта босим борлиги кўриниб турганди. Гоҳида мағлубият ҳам фойдали бўлади. Буни бугун кўрдик. Майдонда ўйинимиз ўхшади, деб ўйлайман. 

Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Яратилган вазиятларга қарасак, кам гол урдик. Жамоамиз ёмон футболчилардан иборат эмас. Улар орасида ҳали аввал бирга ўйнамаган футболчилар бор. Шу боис вақт керак. Қаердадир ўхшайди, қаердадир ўхшамайди. 

Рақиб билан бизнинг фарқимиз маҳоратли футболчиларда. "Арал Самали" уйида исталган жамоага қаршилик кўрсата олади. Таркибида жуда яхши футболчилар бор.  

Шаҳбоз Эркинов тажрибали футболчи. У қандай ўйнашни яхши билади. Аввалги ўйинларга қараганда яхшироқ ҳаракат қилди", – деди Кумиков.



Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика