Latest news

14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  0 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  5 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  3 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  17 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  12

Виктор Карпенко: "Ўзбекистон майдонга ҳужумчи билан тушган ўйиндагина ишончли ғалабага эришди" News

Виктор Карпенко: "Ўзбекистон майдонга ҳужумчи билан тушган ўйиндагина ишончли ғалабага эришди"

Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финал доирасида Таиланддан устун келди ва чорак финал чиптасини қўлга киритди.

Олдинда Қатарга билан қарама-қаршилик кутмоқда. Умуман олиб қараганда чорак финалда Ўзбекистон учун ўз даражасидаги рақиб тушди. Ҳар холда шу пайтгача Қатар билан ўйинларда катта муаммоларга дуч келмаганмиз. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Виктор Карпенко ҳам бу борадаги фикрларини билдирди. 

- Гуруҳдаги биринчи ва куни кеча бўлиб ўтган Таиланд билан ўйинни солиштирганда, терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга қўшиб бормоқда. Ишончли ҳаракат қилмоқда. Гуруҳ босқичида мағлубиятга учраганимиз йўқ. Нимчорак финалдаги рақибимиз эса дарвозасидан бирортга гол ўтказиб юбормаган Таиланд эди. Ўзбекистон бу жамоага 2та гол урди ва чорак финалга чиқди.  

- Терма жамоамизнинг барча учрашувларини кузата туриб шуни айтишим мумкинки, ҳужумчисиз ҳаракат қилганда эмас, форвард билан янада яхшироқ ўйнашимизга гувоҳ бўлдим. Майдонда ҳужумчи бўлган учрашувда биз ишончли ғалабага эришдик. Шомуродов йўқ, Сергеев жароҳат олган. Майдонда мен Бобир Абдихолиқовни кўришни истардим. Ўйлайманки, мураббий тўғри қарор қабул қилади. 


- Ҳар бир Осиё Кубогида мезбонларда имконият кўпроқ бўлади. Улар фаворит дея қаралади. Қатар ўз майдонидаги ўйинларда ишончли ўйин кўрсатиб, чорак финалга етиб келди. Улар ўтган Осиё Кубогидаги муваффақиятни яна такрорлашни исташлари табиий. Осон бўлмайди. Лекин футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Барчаси майдонда ҳал қилиниши керак. Икки жамоа ҳам бир-бирига муносиб. Терма жамоамиз ўзининг кучли сифатларини кўрсатиб, ярим финалга йўлланма олади, деган умиддаман. 

- 2011 йилги Қатарга қарши баҳс мусобақанинг очилиш учрашуви бўлган. Ўйиндан олдин, учрашув атрофида ОАВ катта ажиотаж кўтаргани ёдимда. Улар турнирни ғалаба билан бошлашни истарди. Лекин биз ҳам бу турниргача узоқ вақт тайёргарлик кўрганмиз. Ўша оқшомда ғалаба бизники эди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика