Latest news

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Виктор Карпенко: "Бизнинг футболчилар нафақат Эрон, балки ундан ҳам кучлироқ жамоаларни мағлуб этишга тайёр" News

Виктор Карпенко: "Бизнинг футболчилар нафақат Эрон, балки ундан ҳам кучлироқ жамоаларни мағлуб этишга тайёр"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Виктор Карпенко Туркманистон ва Эрон билан ўйинлардан олдин фикрларини билдирди.

"Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ва Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этишини тилаб қоламан. Жамоанинг ўртоқлик учрашувларидаги ўйинлари шуни кўрсатдики, футболчилар ҳам жисмонан, ҳам тактик тарафлама яхши тайёргарлик кўришган. Барча турнирларда ижобий натижалар қайд этадиган жамоа шаклланган. 

Эрон футболи, клублари ва терма жамоалари анча йиллардан бери барқарор ва юқори савияда ўйин кўрсатмоқда. Ўзбекистон терма жамоамиз исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнаши мумкин. Эрон билан ўйинда ҳам тенг кураш кутмоқдаман. Бизнинг футболчилар нафақат Эрон, балки ундан ҳам кучлироқ жамоаларни мағлуб этишга тайёр", - дейди Виктор Карпенко.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика