Latest news

14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  0 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  0 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  3 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   1 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  10 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  7 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2

Венесуэла бош мураббийи: "Жанубий Америка мамлакатларига омад тилайман" News

Венесуэла бош мураббийи: "Жанубий Америка мамлакатларига омад тилайман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/4 финал доирасидаги Украинага қарши ўйиндан сўнг (4:9) Венесуэла бош мураббийи Робинсон Ромеро сайтимизга интервью берди.

"Бугун ғалати ўйин ўтказдик. Беллашувга Испанияга қарши ўйиндаги сингари режалар ишлаб чиққандик. Биринчи бўлимда рақиб тезкор ҳужумлар ташкил этди ва осонлик билан дарвозамизни кўп бора ишғол қилди. Шунга қарамай, илк таймда тенгма-тенг курашдик, бироқ кейинчалик назоратни буткул бой бердик. 

Нима бўлганда ҳам турнирдаги таассуротларимиз ижобий. Чорак финалга қадар етиб келдик ва келгусида бундан-да яхшироқ натижаларга эришишимиз мумкинлигини намоён этдик. Эндиликда ривожланишда давом этамиз.

Ушбу мундиалда Жанубий Америка жамоалари қойилмақом тарзда иштирок этмоқда. Парагвай, Бразилия ва Аргентинага омад тилайман, биз учун ҳам яхши турнир бўлди", деди Ромеро.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэла терма жамоаси Ўзбекистондаги жаҳон чемпионатида ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика