Latest news

18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  1 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  9 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  6 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Вадим Абрамов: "Янги раҳбарият мен билан ҳам, футболчилар билан ҳам учрашгани йўқ" News

Вадим Абрамов: "Янги раҳбарият мен билан ҳам, футболчилар билан ҳам учрашгани йўқ"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.




Бугунги ўйинни осон ютишимиз керакдек эди. Бироқ ўзимизга муаммолар пайдо қилдик ва учрашув охирида бироз асабий бўлди. Умуман олганда ўйинда ғалабага муносиб ҳаракат қилдик.

- Эшитишимизга қараганда янги раҳбарият футболчилар билан учрашмаган, молиявий муаммолар бор экан. Бу ички муҳитга қай даражада таъсир қилмоқда?
- Мен ҳозиргача янги раҳбарият билан учрашганим йўқ. Футболчилар билан ҳам ҳеч ким учрашгани йўқ. Муаммолар жуда кўп. Аммо афсуски улар ҳал бўлмаяпти. Йигитлар шу муаммоларга қарамай майдонга тушиб ўйнашмоқда. Умид қиламизки барчаси яхши бўлади.

- Бир йўла уч ўзгаришни амалга оширдингиз. Янгилар ўйинни кучайтира олишдими?

- Шубҳасиз, агар ўйинни шундай ёмон тугатган бўлсак ўзгаришлар фойдали бўлмаган бўлади. Аммо айб фақат уларда эмас. Майдондаги футболчилар ҳам янгиларга ишониб қолишди.

- "Бунёдкор"да пенальтиларни Ғиёсов ва Қобилов амалга оширишади. Бугун эса Нуриев тепди...

- Шунчаки захирадан майдонга тушган ҳужумчи ўзи ишлаган пенальтини тепишини ўзим хоҳладим. Учрашув охири бўлгани учун шундай қарорга келдим. Афсуски гол ура олмади, аслида бугун мен жуда ёмон ишладим.

- Айни пайтдаги муаммоларни олиб қарасак иккинчи даврада қайси ўрин учун ва қандай мақсадда ўйнайди?

- Умид қиламанки муаммолар қандайдир ҳал қилинади. Мен ўзимдан кўра йигитлар учун кўпроқ ташвишдаман. "Бунёдкор" клуби ўзбек футболига ҳали кўп фойда келтиради ва бундай муносабатга лойиқ эмас.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика