Latest news

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  7 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

Вадим Абрамов: "Станоевич бошқа позицияда ўйнамоқда. Ҳимоядаги муаммоларимиз туфайли шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз" News

Вадим Абрамов: "Станоевич бошқа позицияда ўйнамоқда. Ҳимоядаги муаммоларимиз туфайли шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК - "Динамо" (0:0) учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги баҳс голгача давом этарди. Шу сабабли, бугунги учрашув Кубок мусобақаси доирасида ўтказилгандек туюлди. Икки жамоа ҳам мағлуб бўлишни истамади. Икки жамоада ҳам етарлича имкониятлар бўлди, аммо ҳисоб очилмади. Мухлислар бундай ноқулай об-ҳавода бизни қўллаб-қувватлаш учун Олмалиққа келишди. Улардан миннатдорман. Умид қиламан, бугунги ўйинимиз мухлисларни хафа қилмади" - дея фикр билдирди Вадим Абрамов бугунги ўйин ҳақида.

- "Динамо" жорий мавсумда ҳалигача ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади, аммо жамоа тўртта баҳсда бор-йўғи иккита гол урди. Ушбу ҳолатни қандай баҳолайсиз?

- Биз қандай жамоалар билан тўқнаш келаётганимизни кўрдингиз. Чемпионат энди бошланди. Вазиятлардан яхши фойдалана олмаётганимизни тан олишимиз керак. Барчаси тез орада яхшиланишига умид қиламан. Ҳимоядаги муаммоларимиз туфайли шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз.

- Олександр Кучеренко кетма-кет иккинчи учрашувни ўтказиб юборяпти. Марказий ҳимоячи позициясида эса Марко Станоевич ўйнамоқда. Станоевичнинг марказий ҳимояга кўчиб ўтказдингиз ва ушбу қарорингиз бир вақтлар терма жамоада Одил Аҳмедовни марказий ҳимоячи сифатида ўйнатганингизни эслатмоқда. Ушбу қарор вақтинчаликми?

- Албатта, бизнинг тўрт нафар марказий ҳимоячимиз жароҳат олган. Салим Мустафоев эндигина жароҳатидан фориғ бўлди. Биз Салимни қайдномага киритдик, аммо майдонга туширишимиз бироз нотўғри бўлар эди. У ҳали машғулотларда иштирок этмади.



- Ушбу қарорингиз майдон марказида ҳолатга ҳам таъсир ўтказмоқдами?

- Ҳа, Марко ҳозир бошқа позицияда ҳаракатланмоқда. Майдон марказида унинг ўрнини ёпа олиш эса осон вазифалардан эмас. Бугунги учрашувда барчасини биттагина гол ҳал этиб юборган бўларди. Масалан, биз ўз вазиятларимизнинг биридан унумли фойдалана олмаганимизда баҳс умуман бошқача тус олган бўлар эди. Барчаси дастлабки голга боғлиқ эди.

- Тажрибали Санжар Қодирқуловни танаффусда захирага олдингиз ва унинг ўрнига Ойбек Ўрмонжоновни майдонга туширдингиз. Бунга нима сабаб бўлди? "Пахтакор"га қарши баҳсдан сўнг Ўрмонжонов ўйинини юқори баҳолаган эдингиз. Футболчига янада кўпроқ имконият беришга қарор қилдингизми? Ёки Қодирқуловнинг ҳаракатлари сизни қониқтирмадими?

- Қодирқулов биринчи таймда ўйин темпидан ортда қолгандек. Санжар бироз нотўғри қарорлар қабул қилди. Айрим бир ҳолатларда шундай кўнгилсизликлар учраб туради. Иккинчи бўлимда бизда вазиятлар пайдо бўла бошлади.

- "Динамо" бугун жуда яхши вазиятларга эга бўлди, аммо барча имкониятларини кўкка совурди. Ёмон реализация ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. Ушбу жиҳат жамоангиз ўйинига қанчалик таъсир ўтказди?

- Албатта. Ҳалилов ўз вазиятидан фойдаланиши керак эди, аммо у нотўғри қарор қабул қилди. Рақиб дарвозабони ҳам ўша вазиятда яхши ўйнади. Футболда шундай бўлиб туради. Балки футболчиларда ҳаяжон бўлгандир, сабаби биз мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган жамоага қарши ўйнадик.

- Вадим Карленович сиз 5-турдан сўнг Жоэль Кожонинг ўйинини унутасизлар деган эдингиз. Мана тўртта тур ортда қолди, аммо Кожонинг ўрни ҳали ҳамон сезилмоқда...

- Адашмасам, Кожо ўтган мавсумда 8та гол урди. Жорий мавсум эса 30та турдан иборат. Чемпионат якунланганида нечта ҳужумчимиз Кожонинг ўтган мавсумдаги натижаси такрорлаганини солиштирамиз.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика