Latest news

19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  12 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  124

Вадим Абрамов: "Қизилқум"га қарши икки марта ўйнаймиз" News

Вадим Абрамов: "Қизилқум"га қарши икки марта ўйнаймиз"

"Бунёдкор" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига Ўзбекистон кубоги ва қуръа ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Ўзбекистон Кубоги баҳслари бир ўйиндан иборат. Бу яхшими ёки ёмон? Ҳозир бунинг аҳамияти йўқ. Пандемия сабабли анча вақт йўқотдик. Натижада Ўзбекистон Кубогини ўтказиш йилнинг охирига қолди. Табиийки, қисқа вақт ичида мусобақани ўтказиш керак. Асосийси шу ва бу нормал ҳолат. Лекин биз учун Кубок ўйинлари икки ўйинга тўғри келяпти (кулиб). Биласиз, 3 декабрь куни Суперлиганинг сўнгги турини сафарда «Қизилқум»га қарши ўтказамиз, орадан уч кун ўтиб энди Кубок баҳсларида «Қизилқум» меҳмони бўламиз. Бу худди Кубокда иккита ўйин ўтказишдек гап. Албатта Кубок учрашувини ўз майдонимизда ўтказаганимиз маъқул эди. Зеро, бир жамоага қарши сафарда икки марта ўйнаш, икки бор меҳмонга боришнинг ноқулай томонлари ҳам бор. Шунинг учун сафардаги учрашув билан уйда ўйнашнинг фарқи бўлади. ПФЛ Ўзбекистон Кубоги қуръасининг формати бўйича ўз таклифини ўртага ташлаганида айни бугун қўлланилган форматни танлагандим. Яъни, ҳар босқич учун қуръа ташлаш",- дейди Вадим Абрамов.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, "Бунёдкор" жамоас Ўзбекистон кубогидаги иштирокини "Қизилқум"га қарши баҳс билан бошлайди.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика