Latest news

17:30Про лига. "Арал" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  3 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  0 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  11 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  4 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   3 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  8 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4

Вадим Абрамов: "Қаршидаги учрашувни кўра олмадим, ўша пайт "Бунёдкор" - "Машъал" ўйинида эдим" News

Вадим Абрамов: "Қаршидаги учрашувни кўра олмадим, ўша пайт "Бунёдкор" - "Машъал" ўйинида эдим"

Жонли эфирда кечган "Тезкор Студия"нинг кечаги сонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовга қўнғироқ қилинди.

"Пахтакор" - "Насаф" ўйинини фақат ҳисобини билдим. Учрашувни томоша қилганим йўқ. Шу боис менга бу баҳс ҳақида гапириш қийин. Сабаби ўша пайт, "Бунёдкор" - "Машъал" ўйинини стадиондан кузатаётгандим. Қаршида кимлар гол урганини билдим. Шуниси аниқки, майдон эгалари 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. "Пахтакор"дан ғалаба тўпини Иброҳимҳалил Йўлдошев киритди.

"Бунёдкор"нинг ўйини ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи учрашув бўлгани боис футболчилар ҳаяжонланди. Улар ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсата олишмаган бўлиши мумкин. Майдонда ёш футболчилар ҳаракат қилишди. "Машъал" эса ҳимоядан ўйин намойиш қилди. "Бунёдкор"да кўп вазиятлар юзага келди ва уларнинг биридан фойдаланди. Умуман олганда ўйин тенг суръатлар остида кечди. 

АГМК - "Локомотив" ўртасидаги беллашув ҳам қизиқарли руҳда ўтди. Яна такрорлайман, биринчи тур эканлиги боис бирор аниқ фикр билдириш қийин. Кўриниб турибдики, барча жамоалар юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган",- дейди Абрамов.



Rating: -37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика