Latest news

19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 19:17Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  15 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  12 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3

Вадим Абрамов: "Ўйин 0:2 ҳисобида бизнинг мағлубият билан бошлангандек таасурот уйғотди" News

Вадим Абрамов: "Ўйин 0:2 ҳисобида бизнинг мағлубият билан бошлангандек таасурот уйғотди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Голларга ва хатоларга бой учрашувга гувоҳ бўлдик. Ўйин худди бизнинг 0:2 ҳисобидаги мағлубиятимиз билан бошлангандек таасурот қолдирди. Рақибнинг иккинчи голидан сўнг йигитлар ўзларига келиб олишди. Танаффусда йигитларга шу ҳақида тушунтирдим. Мағлубиятдан чиқиб кетишга интилдик, ҳисобни тенглаштирдик ҳам. Бироқ давомида яна 2 та тўп ўтказиб юбориб, мағлуб бўлдик.

- Мухлислар жамоа дарвозабони Равшан Ягудин кўрсатган ўйиндан норози эканини билдиришди. Буни қандай изохлаган бўлардингиз?

- Албатта, сиз битта ўйинда 4 та гол ўтказиб юборсангиз, сиздан ҳеч ким рози бўлмайди. Эътирозлар бўлиши табиий ҳол. Чиндан ҳам 4-голда дарвозабоннинг яққол хатоси кўринди.

- Биринчи бўлимда рақибнинг 2 та голи режаларингизга қандай таъсир кўрсатди?

- Ўйинни 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаш режаси ҳеч кимда бўлмайди. Мезбонлар бизнинг футболчилар ўйинга мослашиб олгунича 2 та гол уришди. Бу ҳақида юқорида ҳам айтиб ўтдим. Биринчи давра тугади, олдиндаги фурсат давомида натижалар, хато ва камчиликларни таҳлил қилиб оламиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика