Latest news

00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  0 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  4 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  1 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  0 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  0 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  15 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  0 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  4 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  7

Вадим Абрамов: "Исматуллаев менга фаолиятини тугатмоқчилигини айтганди. Агар ўйнашни истаганда, унга имконият берардим" News

Вадим Абрамов: "Исматуллаев менга фаолиятини тугатмоқчилигини айтганди. Агар ўйнашни истаганда, унга имконият берардим"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

– Ўйинни ҳамма кўрди. Қизиқ учрашув бўлди, гол урилмади, аммо вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимда бизда гол уришга имкониятлар бўлди, иккинчи бўлимда эса устунлиқни рақибга бой бердик. "Бунёдкор" иккинчи бўлимда ўйинни бошқарди. Биз қарши ҳужумда уларни тутишга ҳаракат қилдим, лекин буни иложи бўлмади. "Бунёдкор"да ҳам, бизда ҳам вазият бўлди. Охирги паслар етишмади. Гол уролмаганимиздан кейин, ҳисоб ўйинга мос бўлди дея оламиз. Самарқанддан келган мухлислардан узр сўраймиз. Биз уларни хурсанд қила олмадик.

– "Динамо" "Металлург"га қарши ўйинда биринчи бўлимни суст ўтказганди. Бугун ҳам шундай ҳолат юз берди. Айниқса Нарх ва Кожода агрессивлик кўринмади. Улар ўз даражасидан паст ўйнаётгани нима билан боғлиқ?

– Ҳа, Нарх бугун ўз имкониятларидан паст ўйнади. Бундан ўзимиз ҳам хайронмиз. Бу балки унинг кичик жароҳати билан боғлиқдир. У жангчи ва кичик жароҳат билан ўйнамоқда. Бугун бир неча марта яхшироқ пас бериши мумкин эди, аммо буни уддалай олмади. 

– Анвар Ғофуров ўз вақтида қўл остингизда тўп тепган, бирга ишлагансиз ҳам. Унинг ишини қандай баҳолайсиз?

– "Бунёдкор"да жуда яхши жамоа шаклланган. Уларнинг ОКМК билан ўйинларини кўрдим, мағлубиятга лойиқ эмасдилар, бор пенальти ҳам негадир берилмади. Умуман олганда яхши жамоа, ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда. Таркибдаги футболчилар ҳам яхши савияда. 

– Акбар Исматуллаев ва "Динамо" ўртасидаги можаро кўпчиликни қизиқтирмоқда. У қишда клуб билан шартнома имзолади. Лекин якуний қайдномага киритилмади. Аслида нима бўлган эди?

– Биз уни жамоага олиб келмоқчи эдик. Шахсан ўзим уни "Динамо"га таклиф қилдим. У ўшанда фаолиятини тугатмоқчи эди. Мен уни яна ўйнашга кўндирдим. Кейин биз йиғинларга борганимизда кўрдимки, у бизга ёрдам берадиган формада эмас. Ундан нима қилишни истаётганини сўрадим, у сиз нима десангиз шу бўлади, деди. У пайтда Исматуллаевга "Қўқон-1912", "Машъал" клубларидан таклиф бор эди. У менга Про лигада ўйнашни хоҳламаётганини айтди. Кейин "Қизилқум" варианти чиқди. У бу вариантни ҳам истамади ва фаолиятини якунлашни истаётганини маълум қилди. Ярим йил қаердадир ўйнашни, формага кириб олишни истасанг, мен сенга ёрдам бераман дедим. У эса йўқ, фаолиятимни якунлашни истайман деб айтди. Суҳбат шундай бўлганди. Ўшанда Акбарга биз билан бўлган икки ой учун маош тўлашимизни айтдик. Бундан муаммо йўқ эди. Кейин эса футболчилар уюшмасидан хабар келди. Акбар Исматуллаев биздан ўша икки ой ва яна кейинги икки ойлик маошини тўлаб беришни талаб қилди. Агар ўйнашни истаганда, мен унга имконият берардим. Исматуллаев эса фаолиятини якунлашини айтганди. Бу менимча нотўғри иш. Кейин эса сиз айтган тушунарсиз вазият юзага келди. Мен бўлган ҳолатни айтиб бердим, уни қандай талқин қилиш сизнинг ишингиз. Ўша пулни тўлаш керак бўлса, тўлаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика