Latest news

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  6 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  24 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   36 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  226 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Вадим Абрамов: "Ҳозирча Суперлигага чиқиб бўлганимиз йўқ" News

Вадим Абрамов: "Ҳозирча Суперлигага чиқиб бўлганимиз йўқ"

"Қўқон-1912" ҳамда "Динамо" ўртасидаги Про лига ўйинидан (0:0) сўнг меҳмон жамоа устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Вадим Абрамов: "Ўйин курашларга бой бўлди. Баҳс Ҳудди Кубок учрашувидек таассурот қолдирди. Мезбонлар бизни мағлуб этишни жуда хоҳлаганди. Биринчи бўлимда вазиятлар ярата олдик, иккинчисида эса рақиб узатмалар орқали баҳсда устунлик қилишди. Йигитлар бу босимга чидаб беришди. Дуранг бизни қониқтирарди".

- "Динамо"нинг 10-рақамдаги футболчиси баҳс охирида вақтни чўзишга ҳаракат қилди, бу сизнинг кўрсатмангизми?

- Йўқ. Эътибор берган бўлсангиз бунгача вақт чўзган футболчини алмаштирдим. Ўйинчилар баъзида футбол айёрликларидан фойдаланишади. Мен кўрсатма берганим йўқ, аммо бунга қарши ҳам эмасман.

- "Динамо" Суперлигага чиқиш масаласини деярли ижобий ҳал қилди, келаси мавсум жамоанинг неча фоиз футболчилари сақлаб қолинади?

- Ҳали чиқиб бўлганимиз йўқ. Масала ҳал бўлганидан сўнг кўриб чиқамиз. Жамоамиз ёмон эмас, аммо бугунги баҳсдан сўнг баъзи саволлар пайдо бўлди.

- "Динамо" Ўзбекистон Кубогида "Насаф" билан ўйнайди. Улар таркибида терма жамоа вакиллари бор ва улар чарчаб келишади. Самарқанд клуби финалга чиқа оладими?

- Ҳаракат қиламиз. Ҳар доим ҳам ярим финалга чиқавермаймиз. Йигитлар ўзини кўрсатишмоқчи. "Насаф" жиддий жамоа. Аввалги босқичларда ҳам рақиблар кучли эди. Қарши клуби айни дамда ўзбек футболи етакчиси. Мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Жоель Кожо Қирғизистон терма жамоасига чақирилди. У Кубок ўйинигача қайтадими?

- Улгуради. Аммо 14 октябрдаги баҳсни ўтказиб юборади. Бунақаси иккинчи марта содир бўляпти. Демак, Кожосиз ўйнаймиз.

- "Динамо"ни Суперлигага чиққани билан табрикласак бўладими? Вазифа неча фоизга бажарилди?

- Сўнгги қадамни ташлаб, "Ғиждувон"ни мағлуб этишимиз керак. Ҳозир Суперлигага чиқдик дея олмайман. Имкониятларимиз ошди. Афсуски, бу ўйинни кўпчилик ўтказиб юборади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика