Latest news

17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  1 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  6 17:00Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  4 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  5 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0

Вадим Абрамов: "Ҳакам "Бунёдкор"дан хафа бўлгандир..." News

Вадим Абрамов: "Ҳакам "Бунёдкор"дан хафа бўлгандир..."

Coca Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (3:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.




"Менимча ўйин қизиқарли бўлди, афсуски томошабинлар киритилмади. Балки ТВ орқали ўйинни кўришгандир, уларга ёққадир, билмайман. Қийин ўйин бўлди, айниқса бош мураббийлар учун. 6та гол урилди, қизиқарли ўйин, аммо... Биринчи тайм у қадар яхши ўйнамадик, иккинчи таймда ўзимизга келдик, ғалаба қозона олмаганимизга ўзимиз айбдормиз. Ёш йигитлар гол ура олишмади, тўртинчи голни уриб ўйинни якунлашимиз керак эди. Бунинг ўрнига рақибга гол уриш имконияти берилди.

Балки бу руҳият билан боғлиқдир. Шунчаки тўпни бир-бирингизга оширинг деган кўрсатма бермаганман. Балки ҳар уч кунда ўйин ўтказаётганимиз сабабдир.

Икромов майдонга тушиб фаол ўйнади, нима учун у иккинчи таймда тушди? Унинг имкониятларини яхши биламиз, бу тактика эди. Биринчи таймда рақиб катта куч билан ҳимояда ўйнашини кутгандик, шу боис Фарруҳни иккинчи таймда туширдик ва тезкорлигидан фойдаландик.

Ҳакамлик ҳақида? Футболчилар ҳам баъзида ёмон ўйнашадику, бугун ҳакамларда шундай кун бўлди деб ўйлайман. Бу сотиб олинган ҳакамлик бўлмаган деб умид қиламиз. Балки у (Шерзод Қосимов - таҳририят) "Бунёдкор"дан хафадир, ундан сўраб кўриш керак", - дейди Вадим Абрамов.



Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика