Latest news

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

Улуғбек Мирзаев: "Бунёдкор"нинг 15 йиллигида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ футболчилари ўзаро ўйнашади" News

Улуғбек Мирзаев: "Бунёдкор"нинг 15 йиллигида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ футболчилари ўзаро ўйнашади"

Сир эмаски, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси жорий йилда ўзининг 15 йиллик юбилейини нишонламоқда.

Одатда, бундай тантаналар майдонларда катта байрам сифатида ўтказилади, бир қатор фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик учрашуви ташкил қилинади. Эшитишимизга қараганда, “қалдирғочлар” ҳам ушбу мавсумда бунга жиддий ёндашган ҳолда 15 йиллик байрамга юқори даражада тайёргарлик кўришни мақсад қилган. Биз бу борада батафсил маълумот олиш мақсадида клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга юзланиб, фикрларига қулоқ тутдик.

“Ҳозирги пайтдан келиб чиқиб футбол мухлисларига биринчи галда ўзимизни илиқ саломимизни йўллаймиз. Ўйлайманки, ҳали пандемия ортда қолади ва биз яна стадионда ишқибозлар билан кўришамиз. Бу кунлар яқин, оз қолди. Барчага биринчи галда соғлик ва саломатлик тилаймиз.

Энди сиз юқорида келтирилган масалага тўхталадиган бўлсак, ҳамманинг хабари бор “Бунёдкор” жамоаси дастлаб 2005 йил 6 июлда “Нефтгазмонтаж-Қурувчи” номи билан ташкил қилинган. 15 йил оз муддат эмас, бу байрамни кўтаринки кайфиятда ва юқори савияда ўтказиш режамизда бор. Буни биз анчадан бери ўйлаб юрибмиз. Режага ўтишдан олдин бир нарсани айтиб ўтмоқчиман. Чемпионат ўйинлари табиийки, мухлисларсиз ўтказилади. Биз таъкидлаётган 15 йиллик байрамимизни ишқибозларни ташрифисиз ўтказиш мантиқсиз нарса. Агар, мухлислар қўйиладиган бўлса Суперлига тақвимидан келиб чиқиб тантаналарни санасини аниқлаштирамиз. борингки, стадионга ишқибозлар келишига рухсат тегмаса юбилейни кузга кўчиришга мажбур бўламиз. Вазият қалтис тус олса кейинги йилга кўчирамиз. Яъни ҳаммаси пандемия ҳолатига боғлиқ.

Режамизда катта шоу қилиб мухлисларни хурсанд қилиш ниятимиз бор. Шу ерда бир савол туғилади. Байрам қандай кўринишга эга бўлади? Байрамона кўриниш олишини, эстрада юлдузлари, футболимизнинг таниқли шахслари, обрўли инсонларини таклиф қилмоқчимиз. Майдонда юбилейга бағишланган яқин ўтмишдаги афсоналар ўртасида учрашув бўлади. Бунда биз клубимизнинг энг гуллаган давридаги, катта ғалабаларни қўлга киритган футболчиларини чақирмоқчимиз. 2007-2012 йиллар оралиғида жамоамизга энг азалий рақиб “Пахтакор” бўлган. Мухлислар ҳам ўша пайтдаги қизғин руҳда кечган дербиларни соғиниб қолишгани аниқ. Стадионда биз шуни ташкил қилмоқчимиз. Ўйлайманки, бу жуда катта қизиқиш уйғотади. Мана ҳозир тахминий таркибни тузишдан олдин айтишим мумкин, кўп футболчиларимиз яқин йилларда фаолиятларини якунлашганлигини биласиз. Уларнинг бирортасига хайрлашув учрашуви ташкил қилинмаган. Бир томондан биз бу ўйинга уларни юртимиз футболидаги ҳурмати учун хайрлашув ўйини мақомини бермоқчимиз. Масалан, Мурод Зуҳуров, Павел Бугало, ҳимоячилардан Ҳайрулло Каримов, Саҳоб Жўраев, Гочгули Гочгулиев, ярим ҳимояда Виктор Карпенко, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, ҳужумчилардан Улуғбек Бақоев, Анвар Солиев, Камолиддин Мурзоев... Тадбиримиз улар учун сўнги хайрлашув ўйини вазифасини ҳам бажаради. “Пахтакор”дан эса Темур Жўраев, Элдор Тожибоев, Боян Миладинович, Александр Клецков, Ислом Иномов, Илҳом Суюнов, Зайниддин Тожиев, Фарҳод Тожиев, Дилшод Шарофетдинов, Ғулом Ўрунов. Уларнинг бир-бирига қарши ўйинларини барча завқ билан эслайди.




Яна бир нарса кўпчиликнинг хабари бор, футболимизда тижоратлаштириш масаласи кўтарилмоқда. Клублар бундан Буёғига босқичма-босқич ўзи ҳаракат қилиши керак. Енгилликдан мураккабликка деган қоида бор. Тўғри, биз бу ўйиндан миллионлаб ишламасмиз, лекин биринчи қадамни ташлаган бўламиз. Агарда, яхши реклама ва яхши тарғибот қилсак стадионни тўлдиришимиз мумкин. Бундан ташқари шу ўйинга бағишлаб реклама шитлари бўйича алоҳида компаниялар билан шартнома тузишимиз мумкин. Қизиқишни ошириш мақсадида тижоратчи тадбиркорларни жалб қилишимиз мумкин. Буларни “Пахтакор” клуби билан биргаликда амалга оширмоқчимиз. Баъзи бир ташкилий жиҳатларда улар билан ҳам маслаҳатлашамиз. Асосий мақсад битта тадбирдан бир нечта самарага эришишдир. Афсоналарни қадрлаш, ҳурматини жойига қўйиб кузатамиз, театрлаштирилган концерт дастури, мухлислар учун қулайлик яратиш, тижорий томондан маълум бир даражада даромад олиш.

Шунингдек бундай тадбирларни вилоятлардан ҳам ўтказмоқчимиз. Фарғонада “Нефтчи” ва “Бунёдкор” афсоналари ўртасида, Мансур Саидов, Ғайрат Ҳасанов, Носир Отақўзиевлар билан. Наманганда “Навбаҳор” афсоналари билан Рашид Ғофуров, Шуҳрат Мирҳолдиршоевлар иштирокида. Қашқадарёда Ботир Қораев, Шуҳрат Тошпўлатов, Баҳодир Аннаматовлар билан ва ҳоказо. Билсангиз, жаҳондаги кўплаб мамлакатларда жамоалар фахрийлари шундай кўргазмали чиқишларни ҳар бир ҳудудларда амалга оширишади. Биз ҳам шуни йўлга қўймоқчимиз. Лекин, ҳозир пандемия шароити ва вазият ўзингизга маълум. Тақвим ва мавжуд ҳолатдан келиб чиққан ҳолда режаларимизни навбати билан бажаришга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Бунёдкор” бош директори Улуғбек Мирзаев.



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика