Latest news

01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2

Улуғбек Бақоев: "Қайсидир вазиятларда ўйинимиздан қониқдим, баъзи вазиятларда эса йўқ" News

Улуғбек Бақоев: "Қайсидир вазиятларда ўйинимиздан қониқдим, баъзи вазиятларда эса йўқ"

ОФК Кубоги "E" гуруҳ 1-тур доирасидаги "Сўғдиёна" (Ўзбекистон) — "Нефтчи" (Қирғизистон) ўйинида юкунланди.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "Сўғдиёна" клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва учрашнинг энг яхши ўйинчиси Лука Чермель иштирок этди.

- Жаноб мураббий, ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Биринчи ўйин ҳаяжонга бой тарзда ўтди. Ушбу мусобақамиздаги дебют ўйинимизда ғалаба қозондик. Биринчи бўлим сўнгида стандард вазиятдан гол киритишга эришдик. Иккинчи бўлимда тўпни назорат қилишга интилдик ва иккинчи голни урдик. Мусобақани ғалаба билан бошлаб олдик. Барча футболчиларни, жамоа аъзоларини ва мухлисларни муборакбод этаман. 

-Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Лука Чермелнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Бугун уч очкони қўлга киритганимиздан жуда хурсандман. "Нефтчи" жамоаси ҳам раҳмат айтаман. Улар яхши рақиб бўлишди. Бугунги учрашув қийин руҳда ўтди. Келгуси ўйинларда ҳам шундай муваффақиятга эришишга ҳаракат қиламан. Олдимизда уч кун бор. 

- Жаноб мураббий, биринчи бўлим сўнгида гол киритишга эришдингиз. Табиийки, "Нефтчи" иккинчи бўлимда кескинроқ ўйин кўрсатиши маълум эди. Танаффус пайти шогирдларингизга қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Танаффусда иккинчи бўлимда тўпни назорат қилишни режалаштирдик. Ишончлироқ ўйнаш керак эди. Биринчи бўлимда бир неча вазиятларда кераклича ҳаракат қилмадик. Иккинчи бўлимда тўпни ўзимизда ушлаб туриш ва вазият бўлиши билан ҳужумга ўтишни ният қилгандик. Агарда буни иложи бўлмаса, тўпни ўзимизда ушлаб туришни режалаштиргандик. 

- Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Лука Чермелга савол. ОФК кубогида "Сўғдиёна" биринчи марта қатнашмоқда. Дастлабки ўйиндан кейин таассуротлар қандай?

- Мен учрашувнинг энг яхши ўйинчиси эмасман. Биз бир жамоа ва бир оиламиз. Жамоамиздаги ҳар бир ўйинчи бу ўйинда энг яхшиси бўлди. 

- Лука Чермелга яна бир савол. ОФК кубогидаги илк учрашувингиздан қониқдингизми? Кейинги ўйин олдидан жамоада нималарни яхшилаш керак деб ўйлайсиз?

- Менимча, паслар устида ишлашимиз керак. Биринчи таймда бу жабҳада бир неча хатолар юзага келди. Ишлашда, ўсишда давом этамиз.

- Ғалаба билан табриклайман. Мураббийга савол. ОФК кубогида илк марта ўйнамоқдасиз. Бир неча ўйинчиларингиз ҳам биринчи марта ОФК кубогида майдонга тушишди. Ўйиндан қониқдингизми?

- Қайсидир вазиятларда ўйинимиздан қониқдим, баъзи вазиятларда эса йўқ. Умуман олганда, бу футбол. Хатосиз футбол ўйнаб бўлмайди. Ҳар бир ўйиндан сўнг хатолар устида ишлаймиз. Бу нормал ҳолат. Биз ўсишни ҳаракат қиламиз. 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика