Latest news

14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  4 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  9 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  4 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  6 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4

Улуғбек Бақоев: "ОФК кубогидан сўнг шогирдларим тикланишга улгурмади, рақиб эса ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўргани билинди" News

Улуғбек Бақоев: "ОФК кубогидан сўнг шогирдларим тикланишга улгурмади, рақиб эса ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўргани билинди"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"Гувоҳи бўлганингиздек, "Насаф" ўйинни жуда яхши бошлади. Бизда эса ОФК кубогидаги 120 дақиқалик учрашувдан сўнг айрим футболчилар тикланиб улгуришмаганди. Боз устига йигитларнинг руҳиятида тушкунлик бор эди. Уч нафар футболчимиз жароҳат олди. Рақиб ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўргани билинди. Улар охирги турда "Пахтакор"дан устун келганди. Шунга қарамай, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. 

— Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз? 

— Ҳакамнинг қарорлари ҳақида такрорий вазиятларни кўриб чиққач, фикр билдиришим мумкин. Чермелга қизил карточка кўрсатилган вазиятда унга нисбатан агрессев ўйин намойиш этилганди. Унинг боши қонади ва шифокор ёрдамига муҳтож бўлди.

- Футболчилар жисмоний жиҳатдан ютқазишдими?

- Эътибор беринг, охирги ўйинда жисмоний жиҳатдан ҳам, руҳий томонлама кўп куч сарфладик. Бу борада тайёрланиш осон бўлмади. Бугунги ўйинда ҳам иккита мажбурий ўзгартиришни амалга оширдик. 

- Жасур Ҳасановга нима бўлди? 

- Оёғининг орқа сон қисмида муаммо бор. Виталий Денисовда ҳам шундай. 

- Кубокда жамоа олдига мақсад қўйилганми?

- Мавсум аввалида жамоа олдига максимал вазифалар қўйилганди.  Футболда нимадир ўхшайди ёки йўқ. Биз имкон борича ҳаракат қиламиз. Чемпионлик учун 2-3 жамоада имконият мавжуд", — деди жиззахликлар устози.

Rating: -52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика