"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди
22 sep 14:16
News


"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан "Арқадағ" футбол клуби аъзоларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, Туркманистоннинг "Ватанга муҳаббати учун" медали билан клуб директори Арсланмират Аманов, бош мураббий Владимир Байрамов, жамоа мураббийи Ахмет Аллабердиев, дарвозабонлар мураббийи Павел Матус ва катта маъмур Константин Григорянц тақдирланди.
Клубнинг 10 нафар футболчиси ҳам нуфузли давлат мукофоти билан тақдирланди: дарвозабон – Расул Чариев, ҳимоячилар – Гуйчмират Аннагулиев ва Мекан Сапаров, ярим ҳимоячилар – Ахмет Атаев, Велмират Баллаков ва Мирза Бекназаров, ҳужумчилар – Язғилич Гурбанов, Дидар Дурдиев ва Бегенч Акмаммедов.
"Андижон" 17 сентябрь куни ОЧЛ 2 доирасида "Арқадағ" майдонига сафар уюштириб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Link :
Source : beyan.tm
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments
Pavel Matus Andijonda o'ynagan bir paytlar