Latest news

01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2

Улуғбек Бақоев: "Биринчи қадамни ташладик, энди иккинчисига навбат" News

Улуғбек Бақоев: "Биринчи қадамни ташладик, энди иккинчисига навбат"

ОФК Кубоги 2-тури доирасида ЦСКАга қарши ўйиндан олдин "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ҳамда ҳужумчи Шоҳруз Норхонов иштирок этди.

Улуғбек Бақоев: - Ҳайрли кун. ЦСКАнинг "Олтин Аср"га қарши ўйинини кузатдик. Жамоа тартибли ўйнади. Гол уриб кетиши ҳам мумкин эди. Бироқ бу амалга ошмади. Якунда урилган гол эса жамоада характер, жанговарлик рухи борлигини англатади. Шу сабабли баҳсга қаттиқ тайёрландик. Биринчи қадамни ташладик, энди иккинчисига навбат. Эртага мухлислар қаршисида ўйнаймиз. Бу ҳам жамоага қийинчилик туғдиради. Мухлис сифатида эртанги баҳс қизиқарли бўлишини ҳам кутяпман.

Шохруз Норхонов: - Ўтган ўйин қийин бўлди. ЦСКА эса ўз мухлислари олдида яхши ўйин кўрсатади. "Олтин Аср"га қарши ўйинда жамоа ўзининг метин характери эвазига сўнгги дақиқаларда гол уриб, дуранг ўйнади. Кучли, яхши шаклланган жамоа. Баҳсга 100 фоиз тайёрман деб айта оламан.

- Дастлабки учрашувдан кейин "Сўғдиёна"ни турнирнинг фаворитларидан бири деб ҳисобладик. Жамоанинг эртанги ўйин учун психологик тайёргарлиги қандай? Бу ҳолат жамоага босим бермайдими?

Улуғбек Бақоев: - Рухан ҳам 100 фоиз тайёрмиз. Балки айрим футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигида муаммолар бўлиши ёки асосий таркибни танлашда қийналишим мумкин. Ҳозир мураббийлар штаби билан ўйинни кучайтириш борасида ўйлаяпмиз. Захирадан тушганлар ҳам ўйинни тезлаштиришини истаймиз. Аммо шу билан биргаликда кейинги ўйинни, ротация орқали айрим футболчиларнинг дам олишини ҳам ўйлашимиз керак.

- Жамоа эртанги ўйинда ғалабага эришса, пешқадам сифатида плей-офф босқичига йўлланма олиши аниқ бўлади. Агар мағлуб бўлса, барчаси учинчи турга қолади. Бу нарса жамоага қанчалик босим беради?

Шоҳруз Норхонов: - Босим йўқ. ЦСКА ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида ўйнайди. Биз эса барибир яхши натижа ҳақида ўйлаяпмиз. Нима бўлган тақдирда ҳам 3-турда ғалаба учун ўйнаймиз. Агарда вазият ўзгарадиган бўлса, учинчи баҳсимизда натижа учун ҳам ўйнаймиз. Аммо ҳозир олдимизда ЦСКАга қарши баҳс кутиб турибди. Айни дамда бу ўйин энг муҳими.

- Бу ерда ҳар уч кунда ўйин ўйналади. Мураббийлар жамоани ўйинга тайёрлашда, кейинги баҳс учун машғулотларда қийналяптими?

Улуғбек Бақоев: - Бу ерда футболчиларни тиклаб олиш катта муаммо. Футболчилар билан машғулот олиб бориш эмас, уларни кейинги ўйингача ҳам рухан, ҳам жисмонан чарчоғини чиқариш асосий ўринда. Уларни шунчаки чарчоғини чиқариб, кейинги ўйинга тайёрлаш керак. Бу футболнинг бўлаги. Унга тўғри қараш ва мураббийлар штаби билан ишлаш керак.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика